Library.tdpu.uz       Elektron majmua       eDarslik.tdpu.uz       asofaviy ta`lim       Pedagog   Kirish      



TOSHKENT DAVLAT
PEDAGOGIKA UNIVERSITETI

Талабалар касаба уюшмаси

Университет Талабалар касаба уюшмасининг асосий мақсади талабалар, магистрлар, ва докторантларнинг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишдан иборат бўлиб, уларнинг маънавий хордиқ чиқаришлари ва соғлиқларини тиклаш ишларини ташкил этиш, ўқув ва меҳнат интизомини мустаҳкамлашдан иборат.

Турли йилларда талабалар касаба уюшмасига Н.Ш.Шербоев, З.Д.Давронов, А.И.Ибрагимов, К.У.Эргашев, С.Т.Тўраевлар раислик қилишган. Кўпчилик профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талабаларнинг таклифлари асосида 1989 йил сентябр ойида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясининг қарорига асосан профессор-ўқитувчилар ва талабалар касаба уюшмалари бирлашиб, институтнинг Бирлашган касаба уюшмаси ташкил топган. 1989 йилда Бирлашган касаба уюшмага 7539 нафар касаба уюшма аъзолари бирлашган бўлиб, шундан 1066 нафар профессор-ўқитувчи, 1070 нафар хўжалик ходимлари ва хизматчилар, 140 нафар аспирант ва докторантлар, 4263 нафар талабаларни ташкил қилиб, ирлашган касаба уюшмасининг талабалар билан ишлаш бўйича мувони лавозимига Қ.Қурбонов сайланган.

Шундан кейин 1989-2009 йилларда Қ.Қурбонов, С.Ахмадалиев, Б.Нуриллаев ва И.Рахмоновлар Бирлашган касаба уюшмасининг талабалар билан ишлаш бўйича мувони сифатида фаолият кўрсатишган. Ушбу йилларда касаба уюшмаси аъзоларининг сони йилдан-йилга ошиб борди.

Натижада 2008 йил 10 декабрда бўлиб ўтган Бирлашган касаба уюшмаси конференциясида Бирлашган касаба уюшмаси таркибидан Талабалар касаба уюшмасини алоҳида ажратилиб, Талабалар касаба уюшмаси қўмитасининг раиси бўлиб И.Рахмонов сайланган.

2010 йил 17 мартда Талабалар касаба уюшмасининг ҳисбот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Талабалар касаба уюшмасининг ҳисботи тингланиб, Талабалар касаба уюшмаси қўмитасининг раислигига И.Рахмонов қайта сайланди.

2014 йил 19 ноябрдан бошлаб талабалар касаба уюшмаси қўмитасининг 8/4 сонли пленум қарори асосида университетнинг талабалар касаба уюшмаси қўмитаси раислигига Ф.Р. Миркамалов сайланди.

2014 йил 21 ноябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерецияси кенгашининг ўқув марказида “Касаба уюшмалари туман, шахар кенгашлари ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари вазифалари ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги “ 36 соатли дастур буйича Ф.Р.Миркамалов ўқувдан ўтди. Эгаллаган билим ва малакаларини талабалар жамоасига режа асосида тизимли равижда намоён килиб бормокда.

5 oktyabr 2015 yil, O`qilgan:4024

Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


  • Pedagogikadan savol

    O`qitish jarayonida nazoratning rivojlantiruvchi funktsiyasini toping.

    Javob: O`z-o`zini nazorat qilish va baholash

So`nggi yangiliklar

Foydali manbalar




Рейтинг ВУЗов