library.tdpu.uz     majmua.tdpu.uz     eDarslik.tdpu.uz     asofaviy ta`lim     Pedagog     Ota-onalar uchun     Kirish          

10 dekabr 2016 yil, 5,303
.

Талаба ва магистрантларнинг хорижий таълим муассасаларида ўқиш шартлари

Кейинги йилларда хорижда таҳсил олиш кўпчилик ёшларни кўпроқ қизиқтираётган масалалардан бири ҳисобланмоқда. Йилдан-йилга бундай талаблар ошиб, имкониятлар эса кенгайиб бормоқда.

Кейинги йилларда хорижда таҳсил олиш кўпчилик ёшларни кўпроқ қизиқтираётган масалалардан бири ҳисобланмоқда. Йилдан-йилга бундай талаблар ошиб, имкониятлар эса кенгайиб бормоқда. Баъзи иқтидорли ёшлар мактабданоқ ўз олдиларига хорижий таълим муассасасида ўқиш ва халқаро сертификатларга эга бўлишга ҳаракат қилмоқдалар ва бунга эришмоқдалар ҳам. Лекин орзунинг ўзи билан иш битмаслигини яхши тушунамиз. Бундай мақсадга етишнинг асосий калити, албатта, қаттиқ қунт ва тайёргарлик, хорижий, айниқса инглиз, тилни яхши билиш ҳисобланади. Хоҳловчилар одатда хорижий тилни билиш даражасини кўрсатувчи (Тoefl, Ielts ва шу каби) сертификатларга эга бўлишлари, ўзлари танлаган хорижий университет, институт ва коллежлар сайтларига кириб, шу муассасанинг хорижий талабаларни қабул қилиш қонун-қоидалари билан танишишлари ва тўғри келган тақдирда унга ўз маълумотларини тақдим этишлари керак бўлади. Масала ижобий ҳал бўлган тақдирда ўша муассаса ўқишга таклифнома юборади. Маълумот тариқасида шуни айтиш мумкинки, ҳозиргача ТДПУда алмашув асосида Германия, Корея ва Миср университетлари билан талабалар алмашуви амалга оширилиб турибди. Бунда ҳам номзодлар фақат танлов асосида тайинланадилар. Охирги пайтда Ўзбекистоннинг барча таълим муассасалари қатори ТДПУга ҳам дунёнинг кўплаб мамлакатлари университет, институтларидан ўқишга таклифномалар келмоқда. Булар орасида энг фаоли Малайзияни кўрсатиш мумкин. Демак яна бир таъкидлаш жоизки, ОЎЮ фақат конкурс эълон қилиб, унда иштирок этишга таклиф этади. (Бизга икки-уч талабани юборинг, деган таклифлар бўлмайди!) Бу ҳақда ўқинг: илова.

www.educationmalaysia.gov.my.,

http://darmasiswa.kemdikbud.go.id

The Fulbright Program

Демак хорижда таълим олишнинг энг асосий калити тил билиш, танловдан ўтиш, қўйилган талабларга жавоб бериш ҳамда, албатта, грант бўлмаган тақдирда контрактни тўлай олиш ҳисобланади.

10 dekabr 2016 yil, O`qilgan:5303



Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


Bizning loyihalar