library.tdpu.uz     majmua.tdpu.uz     eDarslik.tdpu.uz     asofaviy ta`lim     Pedagog     Ota-onalar uchun     Kirish          

16 fevral 2015 yil, 6,601
.

Университетнинг 80 йиллиги олдидан

Барчамизга маълумки, бу йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ташкил топганлигига 80 йил тўлади.

Бу қутлуғ санани муносиб нишонлаш бўйича университет раҳбарияти, жамоат ташкилотлари томонидан юбилей ташкилий қўмитаси тузиш ва галдаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида жорий йилнинг 10 февраль куни 5 анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда университет раҳбарияти, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, факультет деканлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари, узоқ йиллар олий таълим муассасасида самарали меҳнат қилган кекса педагоглар ва фахрийлар иштирок этишди. Йиғилишда университет ректори Ш.С.Шарипов олий таълим даргоҳининг ўтмиши, бугунги кундаги фаолияти ва келажакда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар бўйича маъруза қилди.

Университет Ахборот ресурс маркази директори ф.ф.д., профессор И.Ж.Юлдашев университетнинг юбилей тантанларини нишонлаш бўича яратилиши режалаштирилаётган солнома ва уни яратиш жараёнини қандай ташкил этилиши, факультетлар бўлимлар, кафедралар тарихи бўйича тўлиқ маълумотларни тақди этиш шакли бўйича ҳамда бу борада амалга оширилиши режалаштирилаётган қўшимча тадбирлар бўйича ҳам маълумот берди.

Тадбирда университет Нуронийлар кенгаши раиси профессор М.Мадримов, олий даргоҳда узоқ йиллар илмий-педагогик фаолият олиб борган п.ф.д., профессор М Тохтаходжаева, ю.ф.н., профессор О.Каримова, п.ф.д., профессор Д.Шариповалар сўзга чиқиб шонли тарихга эга бўлган таълим муассасасининг бугунги кундаги нуфузи ва юбилей тантаналарини ўтказиш бўйича ўз фикрларини баён этдилар.

16 fevral 2015 yil, O`qilgan:6601



Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


Bizning loyihalar