|   library.tdpu.uz   |   majmua.tdpu.uz   |   eDarslik.tdpu.uz   |   asofaviy ta`lim   |   Pedagog   |   Ota-onalar uchun   |   Kirish   |      


Талабалар дарс бериш фаолиятини ташкил этдилар

Касбий таълим «Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси» 401-гурух талабалари Уч тепа тумани миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида 23-28 февраль кунлари талабалар дарс бериш фаолиятини ташкил этдилар.

Ниғматжонова Дилбар 2-курс либосларга бадиий ишлов бериш йўналиши, санъат тарихи фанидан қадимги дунё «Миср санъати», Жўрабоева Арофат 3-курс миллий либослар йўналиши, тасвирий санъат фанидан «Катта-кичиклиги турли хил бўлган натюрмортни тасвирлаш», Мавлянова Зиёда 3-курс Миллий либослар йўналиши, Тасвирий санъат фанидан «Уй рўзғор буюмларидан ташкил топган натюрмортни тасвирлаш», Худойбердиева Нилуфар 3-курс миллий либослар йўналиши, тасвирий санъат фанидан «Уй рўзғор буюмлари»га бағишланган натюрмортни тасвирлаш, Саидазимова Дурдона 1-курс «Кесмани, бурчакни, айланани тенг бўлакларга бўлиш», Хасанова Муниса 1-курс «Чизма геометрия фани асослари», Зиядуллаева Рухсора 1-курс «Деталларнинг контурини чизиш», Ахмедова Феруза «Санаътнинг келиб чиқиши тур ва жанрлари», мавзуларида талабалар, тасвирий санъат ўқитиш методикаси, чизмачилик ўқитиш методикаси, замонавий педагогик техналогияларга асосланиб дарсларни ўтказдилар.

Талабалар томонидан ўтказилган ва ташкил этилган дарслар бўйича, метадист ўқитувчилар Ў.Нуртаев, А.Аширбоев ва Х.Ризаевлар томонидан ўтказилган дарсларга бўлган фикр ва мулохазалар, таклифлар, камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб борилмоқда.

3 mart 2015 yil, O`qilgan:6133

Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


  • Pedagogikadan savol

    Inklyuziv pedagogik texnologiya qaysi javobda to`g`ri ko`rsatilgan?

    Javob: o`qituvchi bilan o`quvchining o`zaro munosabatlarida tenglik asosida ta`lim-tarbiya jarayonini tashkil qilish texnologiyasi

So`nggi yangiliklar

Foydali manbalar




Рейтинг ВУЗов




Bizning loyihalar




        
2017-03-30 23:36:35