library.tdpu.uz     majmua.tdpu.uz     eDarslik.tdpu.uz     asofaviy ta`lim     Pedagog     Ota-onalar uchun     Kirish          

17 mart 2015 yil, 5,728
.

Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабалари амалиётда

Педагогик амалиёт бошлангандан бери талабаларимиз лицей ўқитувчиларининг дарсларни кузатишди ва ўзлари ҳам дарслар ўтишни бошлашди. Ўзбек тили ва адабиёти факультети 403-гуруҳ талабаси Азизова Маҳлиё адабиёт фанидан дарс бермоқда.

Педагогик амалиёт бошлангандан бери талабаларимиз лицей ўқитувчиларининг дарсларни кузатишди ва ўзлари ҳам дарс ўтишни бошлашди. Ўзбек тили ва адабиёти факультети 403-гуруҳ талабаси Жабборова Машҳура адабиёт дарсида аруз вазнини тушунтирмоқда.

Лицейнинг “Тиллар” кафедраси мудири И.Ишонхонова талабаларга лицей қонун-қоидалари ва тартиб-интизоми ҳақида тушунтириб берди. У талабаларга педагогик амалиёт давомида яхши натижаларга эришишида омад тилади.

Лицейнинг “Тиллар” кафедраси хонаси Ўзбек тили ва адабиёти факультетидан борган амалиётчи-талабалар учун ажратилиб берилди. Методист Турсуной Юсупова ўз талабаларига педагогик амалиёт жараёнида қилинадиган ишлар ҳақида тушунтириш ишлари олиб бормоқда.

Методист Турсуной Юсупова амалиётчи-талаба Матрасулова Муниранинг ҳафта давомида олиб борган ишларини текшириб баҳоламоқда.

Ўзбек тили ва адабиёти факультети 403-гуруҳ талабаларидан 12 таси Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейга малакавий педагогик амалиёт ўташ учун келишди. Талабалар академик лицейдаги шарт-шароитлар ва она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларининг фаолияти билан танишиб, ўзлари учун яратилган бу имкониятлардан жуда ҳам хурсанд бўлишди.

Ўзбек тили ва адабиёти факультети 403-гуруҳ талабалари Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейдаги педагогик амалиёт жараёнида кўплаб тадбирлар ўтказишмоқда. Бу лавҳа талабаларнинг Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбирда расмга олинган.

2015 йилнинг 6-мартида 403-гуруҳ талабалари лицейнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича директор муовини З.Эралиева, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари М.Собиржонова ва Ҳ.Узоқовалар билан биргаликда “Балли қизлар” кўрик танловини тайёрлашди ва ўтказишди.

17 mart 2015 yil, O`qilgan:5728



Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


Bizning loyihalar