library.tdpu.uz     majmua.tdpu.uz     eDarslik.tdpu.uz     asofaviy ta`lim     Pedagog     Ota-onalar uchun     Kirish          

5 yanvar 2017 yil, 3,818
.

Янги лабораториялар

Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедрасига янги лаборатория хонаси ва асбоб-ускуналар келтирилди.

“Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” кафедрасида ўқитиладиган фанлардан лаборатория машғулотларини замон талабига мос уюштириш, АКТ дан фойдаланиб дарс самарадорлигини ошириш мақсадида физиканинг барча бўлимларидан виртуал лаборатория ишларини бажаришга мўлжалланган алоҳида компьютер синфи ташкил этилди. 2014 йилнинг 19 ноябрида университет ректорининг кўрсатмасига кўра университет маблағлиридан кафедрага жами 13.600.000 сўмлик 10 дона Intel Socket 1150 Pentium G3220 OEM3 компьютерлари тақдим этилди. 3-16 хона қайта таъмирланиб, берилган компьютерлар ўрнатилди ҳамда умумий физика курсининг барча бўлимлардан виртуал лаборатория ишларини бажариш учун дастурий таъминот ўрнатилди. Хонага масъул қилиб катта ўқитувчи Ш.Усмонова ҳамда ўқитувчи З.Жумаевалар тайинланди.

“Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” кафедраси бўйича ўқитиладиган фанлардан лабораторияларини замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозлаш учун республикамизда фаолият юргизаётган маҳаллий ва ҳорижий фирмалар томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий лаборатория жиҳозларини босқичма-босқич ҳарид қилиш бўйича университет раҳбариятга таклифлар тайёрланди. Бунга жавобан университет ректори томонидан кафедрага қарашли 2-20 хонада жойлашаган “Мактаб физика эксперименти” ҳамда 2-16-хонага жойлашган “Молекуляр физика” ўқув лабораторияларини замонавий талабларга мос жиҳозлаш учун янги асбоб-ускуна ва мебеллар буюртма қилинди. 2015 йил август ойида замонавий лаборатория мебеллари олиб келиб хоналарга ўрнатилди. Янги лаборатория жиҳозларини шартнома асосида олинди ва монтаж ишлари бажарилди.

5 yanvar 2017 yil, O`qilgan:3818



Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


Bizning loyihalar