Foydali manbalar













OTM web-reytingi



Umumiy pedagogika

Ro`ziyeva
Dilnoz
Isomjonovna

Kafedra mudiri
Fan doktori
pedagogika fanlari doktori
Рўзиева Дильноз Исомжоновна, 1968 йилнинг 24 майида Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган.
1975 йил Қоракўл район 1- сон ўрта мактабнинг 1- синфига ўқишга борган. 1986 йил Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институти Навоий филиалининг рус тили ва адабиёти факультетига ўқишга кириб, 3 курсдан ўқишни Россия давлатининг Белгород педагогика институтида давом эттирган. 4 курсда ўқишдаги ютуқлари учун Польшанинг Ополье педагогика институтида стажировка ўтаб қайтган. 1991 йил институтни имтиёзли диплом билан тугатиб, 1991 йил сентябридан Навоий педагогика институтининг рус тили ўқитиш методикаси кафедрасига ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган. 1991 йилнинг декабридан Т.Н.Қори -Ниёзий номидаги ЎзПФИТИнинг аспирантурасига ўқишга кириб, 1995 йил июнь ойида профессор В.И.Андриянова раҳбарлигида 13.00.02 - хорижий тилларни ўқитиш назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Ўзбек мактаблари 7-9 синф ўқувчиларининг русча нутқини ўстиришда табақалашган ёндашувдан фойдаланиш (вақтни ифодаловчи сўзлар мисолида)” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлаган. 1994 йил сентябридан Бухоро Давлат университетининг “Жаҳон адабиёти” кафедрасининг ўқитувчиси, 1997 йилдан рус тили ва адабиёти ўқитиш методикаси ихтисослиги бўйича доцент лавозимида ишлаган. 2000 йилнинг январь ойида Низомий номидаги ТДПУ докторантурасига ўқишга кирган. 2006 йил августидан ЎзДЖТУнинг “Педагогика ва психология” кафедрасига доцент лавозимига ишга қабул қилинган. 2007 йил 13.00.01 - Педагогика назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича “Олий таълим муассасалари талабаларида миллий ифтихор туйғусини шакллантиришнинг илмий педагогик асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган. “Обучение русскому языку в школах Узбекистана на современном этапе” (методик очерклар), “Индивидуализация и дифференциация в обучении” (ўқув қўлланма), ”Талабаларда миллий ифтихор туйғусини шакллантириш” (монография), Педагогика (нопедагогик олий таълим муассасалари талабалари учун дарслик), Ижтимоий педагогика (қайта тайёрлаш ва малака)“Интерфаол методлар: моҳияти ва қўлланилиши” методик қўлланма, “Олий мактаб педагогикаси ва психологияси” модулидан педагогик қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тингловчилари учун методик қўлланма, “Воспитание национальной гордости у узбекской молодежи” (Москва, илмий мақола), “Ижтимоий педагогика”(педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчилари учун), Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат бўйича барча йўналиш магистрлари учун ўқув қўлланма, шунингдек, 100дан ортиқ илмий мақолалар хорижий ва республика миқёсидаги журнал, конференция материалларида эълон қилинган. Чехия ва Россия ҳамкорлигида фаолият олиб бораётган “Социосфера” илмий ҳамжамиятида халқаро эксперт. 2017 йил 1-30 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Белгород давлат университетида 144 соатлик малака ошириш курсларида ўқиб, халқаро диплом соҳиби бўлди.
Оилали. Учта фарзанди бор.

Nishanova
Mastura
Xafizovna

O`qituvchi
Magistr

Mad`yarova
Svetlana
Aminovna

Dotsent
Fan nomzodi

Medetova
Raushan
Mamadiyarovna

Dotsent
Fan nomzodi
pedagogika fanlari nomzodi, dotsent
1967-yil 14-oktabr Jizzah viloyati, Gagarin shahri. 1991 yil O'zbekiston Milliy universiteti, Tarix Fakulteti. 2005 yildan pedagogika fanlari nomzodi. 2011 yildan dotsent, 2013 yilda O'zbekiston xalq ta'limi a'lochisi.

Qurbonova
Go`zal
Mamatkarimovna

Dotsent
Fan nomzodi
Pedagogika fanlari nomzodi dosent
Jizzax viloyati Zomin tumani.1971 yil 24-iyulda tug`ulgan.Mutaxassislik bo`yicha;Rus tili va adabiyoti.Pedagogika nazariyasi va amaliyoti,ijtimoiy pedagogika.

Kaldibekova
Anargul
Sotbarovna

Professor
Fan nomzodi
pedagogika fanlari nomzodi
Калдыбекова Анаргуль 1984 йили Низомий номидаги ТДПИнинг филология фа-культетни “қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси” ихтисослиги бўйича тугатди. 1985 йилдан 2010 йилгача умумий педогогика кафедрасида лаборант, ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент бўлиб ишлади. 2010 йил 28-октябрдан профессор лавозимида ишламоқда.
1988-1991 йилларда Низомий номидаги ТДПИнинг кундузги аспирантурасида ўқиди. 1993 йили 13.00.01. - педагогика назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Калдыбекова Анаргуль Сотбаровна Олий таълим тизимида қозоқ тили ва адабиёти фани ва бошқа фан ўқитувчиларини тайёрлаш, педагогика фанини ўқитишда ҳамда устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таъ-лими самарадорлигин ошириш, илмий-назарий, илмий-методик адабиётлари, ўқув қўллан-маларини яратишда катта амалий тажрибага эга.
А.С.Калдыбекова “Умумий педагогика” кафедрасининг илмий салоҳиятини оши-ришда муносиб хизмат қилиб келаяпти. Ўзининг педагогик технологияларни олий таълим жараёнига тадбиқ этишга оид илмий-назарий ҳамда амалий тажрибалари билан кафедра профессор-ўқитувчиларига яқиндан ёрдам бермоқда. “Педагогика назарияси ва тарихи”, “Педагогик технология”, “Педагогик маҳорат”, “Ижтимоий педагогика”, “Таълим муас-сасаси менежменти” фанларидан ўқув дастурларини, ишчи дастурларини тузишда иш-тирок этди.
Педагогиканинг долзарб масалалари бўйича ҳар йили халқаро, республика, универ-ситет миқёсидаги анжуманларда илмий маърузалар ўқийди. Калдыбекова А.С. бирнеча дарслик, ўқув қўлланма ва методик қўлланмаларнинг автори. 30га яқин илмий ва илмий-услубий мақолалари журнал ва илмий тўпламларда эълон қилинган.
2007 йили нашрдан чиққан “Педагогика теориясы” номли ўқув қўлланмаси “Йил-нинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” 2008 йил республика танлови-да 3-ўрин олди. Ҳаммуаллифликда 2008 йили нашрдан чиққан “Педагогика назарияси” номли дарслиги “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” 2009 йил республика танловида 3-ўрин олди
Профессор А.С. Калдыбекованинг “Устоз-шогирд” тизимида иқтидорли талабалар билан олиб бораётган илмий-тадқиқот ишлари диққатга сазовордир. Унинг илмий раҳ-барлигида 2002 йили тарих факультетининг 2-курс талабаси М.Насретдинова, 2004 йили яна шу факультет талабаси Б.Ходжаев педагогикадан Республика олимпиадасида 1-ўрин-ни олдилар. Ходжаев Бегзод билан олиб борилаётган илмий изланишлари юқори баҳола-ниб, талаба 2004 йили Президент стипендиясига сазовор бўлди. Олиманинг раҳбарлиги-да магистр Б.Ходжаев 10 дан ортиқ илмий мақолалар ёзди ва университет танловларида иштирок этиб, ғолиб бўлди, талабаларнинг илмий-амалий анжуманлари ялпи мажлисла-рида ўқиган маърузалари юқори баҳоланди. 2006 йили педагогика-психология факульте-ти, педагогика мутахассилиги 2-курс магистри Б.Ходжаев А.С. Калдыбекова раҳбарлигида иккинчи марта Президент стипендиясига сазовор бўлди. 2007 йилнинг 12-14 март кунлари ўтказилган иқтидорли талабаларнинг республика илмий-амалий анжумани ва илмий иш-лар танловида қатнашиб, педагогика-психология йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади. Иқтидорли шогирдлари - хозирги вақтда умумий педагогика кафедрасининг 2 курс аспи-ранти Алжанова Ирина, кафедра тадқиқиотчилари Б.Рахимов ва Б.Уразовлар унинг раҳ-барлигида номзодлик диссертациялари устида ишламоқда.
А.С.Калдыбекованинг раҳбарлигида “Тарих дарсларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлашини шакллантиришнинг дидактик асослари (5-7 синф ўқувчилари мисоли-да)” мавзусида илмий изланиш олиб бораётган 2-курс аспиранти Б.Ходжаев илмий иши-ни вақтидан олдин тугаллаб, 2009 йили 2-октябрда Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича К.067.18.03 ихтисослашган кенгашда муваффақиятли ҳимоя қилди. Б.Ходжаевга 2010 йилнинг 25-март куни Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан педгогика фанлари номзоди илмий даражаси берилди.
А.С. Калдыбекова ИТД-4-122 – Юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг тарбия технологияларини ишлаб чиқиш Давлат гранти мавзуси иштирокчиси.
Юқори даражадаги ўқув-методик, илмий-педагогик фаолияти хисобга олиниб, Анаргул Калдыбековага университет миқёсида «Моҳир педагог»(2003й), «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» (2004 й) унвонлари берилди. 2007 йили 27-августда Ўзбекистон Рес-публикаси Президентининг Фармони билан А. С.Калдыбекова “Шуҳрат” медали билан мукофатланди
Билимли ўқитувчи, изланувчан олима, намунали ходим, жонкуяр устоз сифатида Калдыбекова А.С. университетнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари орасида обру-эътиборга эга.

Abdullayeva
Shahnoza

Professor
Fan doktori
Pedagogika fanlari doktori
1961-yil 14-noyabr Qozog'iston respublikasi Chimkent shaxrida tug'ilganman. 2010-yildan Pedagogika fanlari doktoriman. Rus,arab,fors, ingliz tillari bilaman. Xorijiy, milliy umuminsoniy qadriyatlar,ma'naviy merosni o'rganishga qiziqaman.
Maqsadim: O'rta Osiyo va xorijiy mamlakatlar milliy insoniy qadriyatlar va ma'naviy merosini qiyosiy va uyg'un o'rganishdir.

Toxtaxodjayeva
Minavar
Xodjayevna

Professor
Fan doktori
pedagogika fanlari doktori
1954-1958 йй. - Тошкент шаҳридаги 23- мактаб ўқитувчиси
1958-1961 йй. - Ўрта осиё давлат университети “Рус тилшунослиги” кафедраси ўқитувчиси
1961-1968 йй. - Республика педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти аспиранти
1968-1971 йй. - Тошкент олий партия мактаби кафедра мудири
1971-1973 йй. - Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти “Миллий гуруҳларда рус тили” кафедраси мудири
1973-1980 йй. - Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти “Рус тили ва адабиёти ўқитиш методикаси” кафедраси мудири
1980-1985 йй. - Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти “Рус тилшунослиги” кафедраси мудири
1985-2002 йй. - Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлари бўйича проректор
2002-2010 йй. - Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Умумий педагогика” кафедраси мудири
2010 й. - ҳ.в. - Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Умумий педагогика” кафедраси профессори

Xalilov
Faxriddin
Nuriddinovich

Professor
Fan doktori
педагогика фанлари доктори
Халилов Фахриддин Нуриддинович 10 июн 1958 йил Тошкент шахрида хизматчи оиласида. 1997 йилида

Xaydarov
M.E

Professor
Fan doktori

Xodjayev
Begzod
Xudoyberdiyevich

Professor
Fan doktori

Tashmetova
Shaxlo
Xusanovna

Dotsent
Катта укитувчи
Чимкент вилояти ленгер тумани 1970 йил.Маьлумоти олий Университет доценти.
Рус мактабларида узбек тили (Узбек тили ва адабиети).Дарс бкрадиган фанларим Умумий педагогика назарияси ва тарихи.1 дарслик нарш килинган педагогика назарияси ва 2 та методик кулланма.Оилалиман 2 та фарзандим бор,ва турмуш уртогим бор,Шириндан шакар 1 та набирам бор.

Djumayeva
Sanobar
Absaatovna

Katta o`qituvchi
katta o'qituvchi
Men 1975 yil 29 dekabrda Qashqadaryo viloyatida, ziyoli oilada tug'ilganman.Nizomiy nomidagi TDPU ni 1998 yilda tugatganman.Ma'lumotim oliy,mutaxassisligim pedagogika va psixologiya o'qituvchisi.Ilmiy izlanishlarim natijasida 40 dan ortiq Respublikada maqolalarim,10 dan ortiq chet ellarda maqolalarim chop etilgan.Rus,ingliz,franso'z tillarini bilaman.Menga ushbu dargohda bilim bergan barcha ustozlarimdan minnatdorman.Shaxsiy yutuqlarim bu ustozlarim bergan bilimlarni yanada boyitib o'z talabalarimga yetkazganimdir.Buni natijasini barcha talabalarimning menga bildirilgan chuqur minnatdorchiligidan his qilaman.

Ibragimova
Gulsanam
Ne`matjonovna

Katta o`qituvchi
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.доцент
1977 йил 30 сентябрь Наманган вилояти учқурғон туманида туғилганман.2000 йилда ТДПУнинг педагогика психология факультетини тамомлаганман.Умумий педагогика фанидан дарс бераман.2016 йилда йилнинг энг яхши ўқитувчиси кўрик танловининг республика босқичида совринли биринчи ўринни қўлга кириттим.

Irgashova
Maripat
Abdunazarovna

Katta o`qituvchi

Mirsagatova
Nargiza
Sayfullayevna

Katta o`qituvchi
Pedagogika kafedrasi katta o`qituvchisi
Toshkent shahrida 1970-yilda tavallud topganman. Pedagogika va psixalogiya mutahassisligini 1991 yilda tugatganman. Umumiy pedagogika, Ijtimoiy pedagogika fanlarida dars beraman.Badiiy adabiyot mutola qilishga juda qiziqaman. 2009-2011-yillarda loyixada ishtirok etganman. Bir nechta metodik qo`llanmalarni chop ettirganman. 2009-2011-yillarda loyixada ishtirok etganman. Oilali 3nafar farzandning onasi, va bir nafar nabiraning buvisiman.

Mirzayeva
Farog'at
Odiljonovna

Katta o`qituvchi
Katta o`qituvchi
1978-yil 10-oktyabrda Namangan viloyatida tug`ilganman. 2008-yildan buyon shu Universitetda faoliyat olib borayapman. Umumiy pedagogika va pedagogika fanlaridan dars beraman.30dan ortiq ilmiy maqolalar va tezislar, 3 dan ortiq o`quv qo`llanmalar nashr qildim.
3nafar farzandim bor.

Morxova
Inessa
Vyacheslavovna

Katta o`qituvchi
katta o'qituvchi
Я, Морхова Инесса Вячеславовна, родилась в 1974 году 16 августа в городе Ашхабаде Республики Туркменистан. с 1996 по 2000 год обучалась в ТГПУ имени Низами в бакалавриате (очное отделение)на ХГ факультете. С 2000 по 2002 год обучалась в ТГПУ имени Низами в магистратуре (очное отделение) на ХГ факультете. С сентября 2002 начала свою трудовую деятельность в должности преподавателя-стажера на кафедре "Общая педагогика", в декабре 2002 года поступила в аспирантуру при этой кафедре и в январе 2006 года закончила. С февраля 2006 перешла на старшего преподавателя и по сегодняший день продолжаю свою преподавательскую деятельность на кафедре "Общая педагогика". В 2007 году обучалась на курсах переподготовки педагогических кадров и получила диплом. В сентябре-октябре 2015 года обучалась на 2-х месячных курсах повышения квалификации при ТГПУ имени Низами и получила сертификат. В мае участвовала в конкурсе "Лучший учитель года" в ТГПУ имени Низами и завоевала 2 место. Мною опубликовано 98 научных публикаций за период с 2002 по май 2017 года.

Abdullayeva
O`g`iljon
Ibadullayevna

O`qituvchi
2002 йил 2 сентябрдан:
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
“Умумий педагогика” кафедраси ўқитувчиси
Туғилган йили: Туғилган жойи:
25.08.1975 Қорақалпоғистон Республикаси,
Тўрткўл шаҳри
Миллати:ўзбек
Маълумоти: Тамомлаган:
олий 1998 й. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)
Маълумоти бўйича мутахассислиги: филолог, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси
1994-1999 йй. - Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл шаҳридаги 6-мактаб ўқитувчиси
1999-2001 йй. - Тошкент шаҳридаги 328-мактаб ўқитувчиси
2001-2002 йй. - Тошкент шаҳридаги 118-мактаб ўқитувчиси
2002 й. - ҳ.в. - Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Умумий педагогика” кафедраси ўқитувчиси

Abralova
Zabarjad
Djurayevna

O`qituvchi
Abralova Zabarjat Djurayevna 1979-yil,16-yanvarda Toshkent shahrida tug'ilgan.Ma'lumoti oliy. Hozirgi kunda "Umumiy pedagogika"kafedrasida o'qituvchi lavozimida faoliyat olib bormoqda. Rus tili va ingliz tilini mukammal biladi. O'z ilmiy faoliyati davomida qator ilmiy maqolalar nashr ettirgan. O'z ustida tinmay izlanishda.

Azimova
Sayyora
Toshtemirovna

O`qituvchi
Samarqand viloyati payariq tumanida tug`ulgan. .1986 yil 30-may.Ma`lumot bo`yicha mutaxassisligi pedagogika.Dars beradigan fanlari: Umumiy pedagogika nazariyasi va amaliyoti,ijtimoiy pedagogika.

Gafurova
Nodira
Mirxosilovna

O`qituvchi
1980 yil 12 avgustda Toshkent shahrida tug'ilgan.Ma'lumoti bo'yicha mutaxassisligi Ta'lim tizimi menejmenti. Ta'lim tizimini axborotlashtirish masalasi bilan qiziqadi. "Akademik litseyni boshqarishda axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanish nazariyasi va amaliyoti" mavzusida doktorlik dissertatsiyasini yozmoqda. Kafedrada ma'naviy-ma'rifiy ishlar uchun mas'ullik qilib keladi. Rus tilini mukammal, ingliz tilini preintermediet darajasida biladi.

Bizning loyihalar



            
©2018 Toshkent Davlat pedagogika universiteti . Saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda saytga ilova ko`rsating. Xato topsangiz e-mail:siteadmin@tdpu.uz xabar bering (4)