|   library.tdpu.uz   |   majmua.tdpu.uz   |   eDarslik.tdpu.uz   |   asofaviy ta`lim   |   Pedagog   |   Ota-onalar uchun   |   Kirish   |      


“Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” кафедрасининг инновацион ҳамкорлик доирасидаги фаолияти тўғрисида

“Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” кафедрасининг Фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорлик доирасидаги фаолияти

“Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” кафедрасининг Фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион  ҳамкорлик доирасидаги фаолияти тўғрисида

МАЪЛУМОТ

“Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” кафедрасининг Фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион  ҳамкорлик доирасидаги фаолияти қуйидаги йўналишларда олиб борилмоқда:

1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Астрономия институти билан ўзаро ҳамкорлик шартномаси тузилган. Шартнома доирасида кафедранинг астрономия ўқув дастурлари, ўқиладиган фанлар мазмуни фаннинг сўнги янгиликлари билан мазмунан бойитилмоқда. Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (Физика ва астрономия) магистратура мутахассислиги талабалари ўз тадқиқот ишларини институт базасида олиб боришади. Магистрлик диссертацияларини тайёрлашади.

2. Ўзбекистон миллий университети Амалий физика илмий-текшириш институти билан ўзаро ҳамкорлик шартномаси тузилган. Унга кўра институтнинг Ярим ўтказгичлар физикаси лабораторияси базасида  бакалавр ва магистр талабалар тадқиқот ишларини бажаришади.

3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Физика –Қуёш” ИИЧБ си Физика-техника  институти билан ўзаро ҳамкорлик шартномаси тузилган. Шартнома доирасида кафедранинг физика ўқув дастурлари, ўқиладиган фанлар мазмуни фаннинг сўнги янгиликлари билан мазмунан бойитилмоқда. Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (Физика ва астрономия) магистратура мутахассислиги талабалари ўз тадқиқот ишларини институт базасида олиб боришади. Магистрлик диссертацияларини тайёрлашади.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ўзаро ҳамкорлик шартномаси тузилган. Шартнома доирасида кафедранинг физика ва астрономия ўқув дастурлари, ўқиладиган фанлар мазмуни фаннинг сўнги янгиликлари билан мазмунан бойитилмоқда.

5. Кафедра бакалавр талабалари ўзларининг ўқув ва малакавий педагогик амалиётларини 2 та Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида амалга оширишади. Бу ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган. Унга кўра МБИлар мавзулари ҳам ўрта махсус касб-ҳунар таълими муаммолари юзасидан шакллантирилиб, уларни МБИлари доирасида ҳал қилиш йўлга қуйилган.

2016 йил 15 ноябр куни Низомий номидаги ТДПУ қошидаги АЛ да "Физика ва астрономия ўқитиш методикаси" кафедраси ҳамкорлигида "Ёш физиклар" кечаси ўтказилди. Тадбирни Низомий номидаги ТДПУ қошидаги АЛ директори Ш.М.Зуфаров очиб берди. Бу тадбирда АЛ нинг 201-203-204-гуруҳ талабалари беллашдилар.

2017 йил 5 январь куни соат 10:00 да ТДПУ қошидаги АЛ да “Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” кафедраси профессор-ўқитучиларидан доцент в.б. Х.Тожибоева “Физика фанини ўқитишда Ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш масалалари”, катта ўқитувчи О.Раджабова “Лаборатория машғулотларини ташкил этишда ва ўтказишда АКТ ларнинг ўрни”, катта ўқитувчи М.Атаева “Физикадан масалалар ечишда АКТ ларнинг ўрни” ва катта ўқитувчи А.Тиллабоев “Астрономия фанини ўқитишда АКТ лардан фойдаланишнинг баъзи масалалари” мавзусида семинар ўтказиб келишди.

4 февраль 2017 йил соат 10.00да физика - математика факультети “Физика ва атрономия ўқитиш методикаси” кафедрасида ўтказилган “Физика ва атрономия ўқитиш методикаси” таълим йўналиши 4-курс талабаларининг малакавий педагогик амалиёт бошлаш олдидан конференцияси ўтказилди.

Конференцияда Низомий номидаги ТДПУ ўқув-методик бўлими методисти Н.Нурматова, “Умумий педагогика” кафедраси мудири Д.Рўзиева, кафедра мудири Э.Каландаров, кафедра профессор-ўқитувчилари ва 4 курс талабалари иштирок этдилар.

Конференцияни кафедра мудири Э.Каландаров очиб бердилар. Унда 4-курс талабаларини ҳозиргача эришган ютуқлари билан қутлаб, кутилаётган малакавий педагогик амалиётни мувафаққиятли ўтказишларига тилак билдирдилар.

“Умумий педагогика” кафедраси мудири Д.Рўзиева талабаларни малакавий педагогик амалиёт даври, унда педагогика кафедрасининг ўрни ва талабалар билан хамкорлигини тўғрисида фикрлар юритдилар.

ТДПУ ўқув-методик бўлими аъзоси Н.Нурматова малакавий педагогик амалиёт бўйича талабаларга қўйилган университет талаблари билан таништирдилар. Иш берувчи ташкилотларнинг ҳозирги кундаги талаблари ортиб бораётганлиги, амалиёт даври айнан талабаларга келгусида дуч келадиган муаммоларни ечишда катта ёрдам беришини айтиб ўтдилар. “Физика ва атрономия ўқитиш методикаси” кафедрасидан малакавий педагогик амалиёт бўйича маъсул Х.Тажибоева талабаларни малакавий педагогик амалиёт даври ва бу жараёндаги барча бажарилиши лозим бўлган ишлар, хужжатлар, техника, хавфсизлик қоидалари ва умумий якуний баҳоланиши тўғрисидаги маълумотларни тақдимот шаклида конференция иштирокчиларига тахлил қилиб берди.

Талабаларни қизиқтирган саволларига масъуллардан етарлича жавоб олдилар. Конференция юқори кўтаринкиликда бўлиб ўтди.

 

Сведения

об инновационном содрудничестве кафедры “Методика преподавания физики и астрономии” в рамках  “Наука, образование и производство”

Инновационная сотрудничество кафедры “Методика преподавания физики и астрономии”  в рамках “Наука, образование и производствоосуществляется по следующим направлениям:

1.Заключен договор  взаимосотрудничества с институтом Астрономии АН РУз. В рамках сотрудничества учебные программы кафедры по астрономии, содержание обучаемых предметов постоянно совершенствуются с учетом последных достижений науки. Магистры специальности Методика преподавания точных и естественных наук (Физика и астрономия) свои исследования ведут на базе института, готовят магистрские диссертации.

2. Заключен договор  взаимосотрудничества с научно-исследовательским институтом Прикладной физики Национального университета Узбекистана. Согласно договору  бакалавры и магистры  проводят свои исследовательские работы на базе лаборатории физики полупроводников института.

3. Заключен договор  взаимосотрудничества с Физико-техническим институтом НПО “Физика-Солнце” АН РУз. В рамках сотрудничества учебные программы кафедры по физике, содержание обучаемых предметов постоянно совершенствуются с учетом последных достижений науки. Магистры специальности Методика преподавания точных и естественных наук (Физика и астрономия) свои исследования ведут на базе этого института, готовят свои магистрские диссертации.

4. На основе заключенного договора с Центром среднего специального, профессионального образования Министрства высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан учебные программы кафедры по физике, содержание обучаемых предметов постоянно совершенствуются с учетом последных достижений науки.

5. Бакалавры кафедры проводят свои учебные и квалификационные педагогические практики в стенах 2 академических лицеях и профессиональных колледжах. Заключены договора с этими учебными заведениями и согласно договорам темы ВКР формируются по проблемам профессионального среднего специального образования и студенты в рамках своих ВКР   решают  эти задачи.

9 yanvar 2017 yil, O`qilgan:1856

Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :
  • Pedagogikadan savol

    Ta`limning rivojlantiruvchi maqsadlari.

    Javob: O`quvchi shaxsini shakllantirish, ilmiy–nazariy fikrlashni rivojlantirish, nazariyani yuqori darajada egallash, ilmiy metodlarni egallash.

So`nggi yangiliklar

Foydali manbalar




Рейтинг ВУЗов




Bizning loyihalar