Foydali manbalar













OTM web-reytingi

14 yanvar-Vatan himoyachilari kuni bayrami munosabati bilan tadbir o'tkazildi

2016 йил 11 январь куни Низомий номидаги ТДПУ Чет тиллар факультети Инглиз тили назарияси ва ўқитиш методикаси кафедрасининг 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан факультетнинг Анжуманлар залида маънавий-маърифий байрам тадбири ташкил этилди.






Тадбирни факультет декани Ф.Р.Юзликаев кириш сўзи билан очиб барча мамлакатимиз ҳарбийларини, тадбирда иштирок этаётган профессор-ўқитувчилар ва талабаларни байрам билан қутлади.

Шундан сўнг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Ў.Н.Мурадов сўзга чиқиб, юрт тинчлиги, ҳарбийларнинг бу борада олиб бораётган меҳнати, мамлакат тинчлигини сақлаш учун ҳар бир киши олдида турган вазифалар тўғрисида сўз юритди ҳамда барчани мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 24 йиллиги муносабати билан муборакбод этди.

Тадбирда Инглиз тили назарияси ва ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси М.А.Ҳусанова сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади ва Ватанпарварлик бўйича маъруза қилди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этаётган Чақириққача ҳарбий таълим факультетининг талабалари ҳам сўзга чиқишди. Факультетнинг фаол ва иқтидорли талабалари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида иштирок этган Чақириққача ҳарбий таълим факультетининг талабаларига эсдалик совғалари топширилди.

15 yanvar 2017 yil, 4,156
Yuldasheva D.


Elektron ta`lim resurslari


Bizning loyihalar


©2018 Toshkent Davlat pedagogika universiteti .
Saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda saytga ilova ko`rsating.
Xato topsangiz e-mail:siteadmin@tdpu.uz xabar bering