library.tdpu.uz     majmua.tdpu.uz     eDarslik.tdpu.uz     asofaviy ta`lim     Pedagog     Ota-onalar uchun     Kirish          

“Қиёматга қолган қарз” номли ҳужжатли филм

6 fevral 2016 yil, 2,658
.

Низомий номидаги ТДПУ Касб таьлими факультетитда “Қиёматга қолган қарз” номли ҳужжатли филм барча гурухларда намойиш этилди. Мазкур филм орқали профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар бугунги кунда дунёнинг узоқ-яқин турли ҳудудларида юз бераётган ташвишли воқеа ва ҳодисалар, ер юзидаги тинчликка раҳна солаётган ёвуз кучларнинг хунрезликлари ҳамда маънавияти паст ва онги бўш инсонларнинг алданиб турли оқимлар гирдобига тушиб қолаётганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлдилар.

Филмда гувоҳи бўлган энг ачинарли ва минг афсуслар билан айтиш мумкин бўлган ҳолат шундаки, ана шундай манфур кимсалар гирдобига тушиб қолган юртимиз ёшлари ҳам мавжудлиги бўлди.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва тотувлик - халқимизнинг тинчликсеварлиги, инсонпарварлик, миллатпарварлик ва Ватанпарварлик каби ижобий хислатларининг мавжудлигидан, меҳр ва оқибатнинг мустаҳкамлигидан далолатдир. Биздан талаб қилинадигани фақат ана шу ижобий хислатларимиз ҳамда юртимиз тинчлигини сақлаб қолиш ва юртимиз равнақи учун қўлимиздан келганча хизмат қилишдан иборат эканлиги талабаларга уқтирилди.

6 fevral 2016 yil, O`qilgan :2658



Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


Bizning loyihalar