|   library.tdpu.uz   |   majmua.tdpu.uz   |   eDarslik.tdpu.uz   |   asofaviy ta`lim   |   Pedagog   |   Ota-onalar uchun   |   Kirish   |      


“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури - “Ўзбек модели”нинг ажралмас қисми” мавзусида ёш олимлар ва талабаларнинг илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Мустақиллик йилларида республикамизда амалга оширилган ишлар асрларга арзигулик мазмун ва самара касб этмоқда.

Таълим тўғрисидаги Қонун, Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастурларида белгиланган мақсад ва вазифалар бевосита ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон сифатида камол топишига хизмат қилувчи меъёрий асос сифатида талқин қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1-октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан мамлакатимиз ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табригида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастури“ ишлаб чиқилган бўлиб, унда ҳозирги фан тараққиёти ва глобал ривожланиш даврида таълим ва фан интеграцияси, таълим ва тарбиянинг узлуксизлиги ҳамда ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашда педагог ва мураббийларнинг ўрни ва ролини оширишга қаратилган муҳим чоралар

белгилаб берилган.

Мазкур чора-тадбирлар дастурининг 1.9-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 15 март куни Тошкент давлат педагогика университетида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури - “Ўзбек модели”нинг ажралмас қисми” мавзусида ёш олимлар ва талабаларнинг илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.

Конференциянинг мақсади иқтидорли, қобилиятли ва истеъдодли ёш олим ва талабаларни аниқлаш, улардаги ижодий қобилиятларнинг рўёбга чиқишига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат. Шунингдек, уларнинг илмий-ижодий ишлари натижаларини оммалаштириш, уларда илмий-тадқиқот кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Конференциянинг ялпи мажисида ёш олимлрдан Б.Ходжаев, М.Эсонов, катта илмий ходим-изланувчилардан П.Эргашев, иқтидорли талабалардан А.Вахобов, Д.Акбаровалар ва магистрантлардан З.Бакиевалар маъруза қилдилар.

Конференцияда республикамизнинг турли таълим муассасаларида таҳсил олаётган 300 дан ортиқ, катта илмий ходим-изланувчилар, ёш олимлар ва иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

Конференция қуйидаги секцияларда иш олиб борди:

1-секция: Ижтимоий-гуманитар фанлар ва уларни ўқитиш методикаси.

2-секция: Табиий фанлар ва уларни ўқитиш методикаси;

3-секция: Аниқ фанлар ва уларни ўқитиш методикаси.

Конференцияда аниқ ва табиий фанлар соҳасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, илмий ишларнинг республикамиз илмий тадқиқотларининг устувор йўналишларига мослиги, ижтимоий-сиёсий институтлар фаолияти ҳамда маънавий баркамол шахс тарбияси каби масалалар қизғин илмий мунозараларга сабаб бўлди.

Конференция иштирокчиларининг маърузалари тўплам сифатида чоп этилди ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан қизғин муҳокама этилмоқда.

Конференция жараёнида республикамиз ёш олимларининг илмий натижалари юзасидан кўргазмалар ташкил этилди, янги нашр этилган монографиялар ва китоблар тақдимотлари ўтказилди. Шунингдек, ташкилий қўмита томонидан конференция иштирокчилари учун маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилди.

15 mart 2016 yil, O`qilgan:1505

Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :
  • “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури - “Ўзбек модели”нинг ажралмас қисми” мавзусида ёш олимлар ва талабаларнинг илмий-амалий конференцияси ўтказилди



  • Pedagogikadan savol

    Oliy o`quv yurtidagi ta`lim sifatini nazorat qilish usullari.

    Javob: Ichki nazorat, joriy, oraliq, yakuniy, tashqi, davlat, jamoat, yakuniy davlat attestatsiyasi nazoratlari

So`nggi yangiliklar

Foydali manbalar




Рейтинг ВУЗов




Bizning loyihalar