|   library.tdpu.uz   |   majmua.tdpu.uz   |   eDarslik.tdpu.uz   |   asofaviy ta`lim   |   Pedagog   |   Ota-onalar uchun   |   Kirish   |      


Бола боғчада тарбияланиши шартми?

Фарзанд оила қувончи, бойлиги, ота-она суянчи. Болаларнинг керакли шахс бўлиб вояга етишида нафақат оиланинг балки, ён-атрофдагиларнинг ҳам ўрни бор. Масалан, эьтибор беринг, бир хил ёшдаги мактабгача таьлим муассасасига борадиган ва уйда тарбия кўрадиган болаларни солиштирамиз, орасида ер билан осмон қадар фарқ- тафовут мавжуд.

Фарзанд оила қувончи, бойлиги, ота-она суянчи. Болаларнинг керакли шахс бўлиб вояга етишида нафақат оиланинг балки, ён-атрофдагиларнинг ҳам ўрни бор. Масалан, эьтибор беринг, бир хил ёшдаги мактабгача таьлим муассасасига борадиган ва уйда тарбия кўрадиган болаларни солиштирамиз, орасида ер билан осмон қадар фарқ- тафовут мавжуд. Сабаби, бола МТМда атрофдаги тенгдошлари билан суҳбатлашади, ўйнайди, фикр алмашади. Қолаверса, бунинг натижасида бола жамиятда одамлар орасига қўшилишни ўрганади. Уйда вояга етаётган бола эса бунинг тамоман акси. Одамлардан бегонасираб ўзини олиб қочадиган бўлиб қолади.

Эрталаб кўчада кетаётиб жажжи болакайнинг –ойижон боғчага бормайман, нима десангиз айтганингизни қиламан, фақат бормаймайин дея хархаша қилаётганини гувоҳи бўлдим. Сиз ҳам бундай вазиятларга кўп дуч келгансиз. Хўш нима учун болалар МТМ боришни истамайди ёки бориши шартми?

Ушбу савол билан юртдошларимизга мурожаат қилдик:

Лочин Авазов, тадбиркор: — Ўзим ҳам бола вақтим боғчага боришни ёмон кўрардим.Ҳатто ойимни орқасидан сездирмай қочиб келганларим эсимда. Ҳозир фарзандларимни ҳам боғчага олиб бориш жуда қийин, муаммо десам ҳам бўлади. Бугун болаларнинг боғчага боришларини тарафдориман, уйда бола жамиятдан узилиб қолади. Боғчаларимиз барча талабларга жавоб бермасада, ҳар ҳил ўйинлар ва тадбирлар болага ижобий таьсир кўрсатмай қолмайди назаримда.

Элёр Камолов, ҳайдовчи:-Аслида эркак оилани молиявий томондан таьминласа, фарзандлар тарбияси кўпроқ аёл кишининг зиммасида.Шундай экан бола қаерда бўлмасин ўзини эркин ҳис қилиши керак. Мени аёлим уй бекаси фарзандларим боғчага бормасдан мактабга чиқишган, МТМга эҳтиёж сезмаганмиз. Мени назаримда бола мактабгача уйда тарбия кўргани маьқул.

Феруза Юсупова, уй бекаси:- Мен уй бекаси бўлсамда болаларимни боғчага берганман. Болаларим ҳар сафар турли шеьр,қўшиқ ёд олиб келишганда хурсанд бўлардим, одамлар билан муомаланинг илк кўриниши боғчада шаклланади. Уйда бола эркалик қилиб, айтганини қилдиришга уринади, боғчада эса атрофдагиларни кузатишни, қўлидаги нарсаларни бўлишишни ўрганади. Боланинг тарбиясини фақат тарбиячиларга ишонмасдан ота-она ҳам доимий назорат қилиб бориши лозим.

Сабрина Файзиева, тарбиячи:- Боғчага турли феьл –атвордаги болалар келишади. Ҳар бирининг ўз дунёси бор.Албатта, янги келган боланинг янги муҳитга тез киришиб кетиши қийин, бунинг учун тарбиячи кучли психолог бўлиши шарт. Аввало болажонда кўникиш ҳиссини ҳосил қилиш лозим. Болага яхши гапириш, эркалик, инжиқлигини кўтариш ўрганишига кўмаклашиш мухим. Ҳар бир бола ўз уйида ҳамманинг эьтиборида бўлади, боғчада эса мехр камаяди, атрофида яқинларининг йўқлиги таьсир қилади. Шуни натижасида кўникиш қийинроқ кечади.

Юлия Василькина, психолог:-Болаларнинг бир қисми боғчага секин кўникадилар. Нормада бола 2 ой ичида боғчага кўникиши лозим. Агарда бола 3 ой ичида ҳам боғчага кўникмаса, бундай адаптация даври мураккаб ҳисобланиб, мутахассис-психологнинг маслаҳатини талаб этади.Боғчага борган илк кунларда болада қониқарсиз ҳис-туйғулар мавжуд бўлиб, оддий инжиқланишдаги каби ҳиқиллаш ёки асабга тегадиган даражадаги бақириқ йиғиси бўлади.Болада боғчага боришда, айниқса қўрқув ҳис-туйғуси қаттиқ ривожланган бўлади (тарбиячисидан ёки онаси уни олиб кетмаслигидан қўрқади). Қўрқув билан биргаликда болада аччиқланиш ҳисси ҳам бўлади. Бунда бола кийимини алмаштиришга бермайди ёки катта одамни уради. Хатто депрессив ҳолатлар ва «жимиб қолиш» ҳоллари учрайди, бунда ҳис-туйғулар умуман йўқдек туюлади.

Болажон боғчага борган илк кунларда ижобий ҳис-туйғуларни деярли ҳис этмайди. У онаси ва ўзи кўникиб қолган муҳитдан айрилганлигидан қаттиқ ўксинади. Агар бола кулса, бу кўпроқ янги бир ҳолатга, янги ўйинчоққа ёки ўйинга, янги одамга бўлган ижобий муносабатнинг пайдо бўлиши саналади. Озгина сабр қилсангиз, салбий туйғулар, албатта ижобий туйғулар билан ўрин алмашади. Лекин шу билан бирга, бола узоқ вақт мобайнида онаси олиб келганда йиғлаши мумкин. Бу адаптация даври ёмон кечмоқда дегани эмас, албатта. Агарда бола она кетганидан сўнг бир неча дақиқагина йиғласа, у ҳолда барчаси ўз ўрнида кетаётганлиги ҳақида шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. Айрим болалар ўзига ўхшамай «жим» бўлиб қолишади, айримлари эса — чидаб бўлмас даражада фаоллашадилар. Боланинг уйда ўзини тутиши ҳам ўзгаради. Бу боланинг феъл-атворига боғлиқдир. Яхши омиллардан бири бу — уйда ҳам, боғчада ҳам доимий феъл-атворнинг нормага тушишидир. Боғчага боришнинг илк даврида организмнинг турли юқумли касалликларга бўлган қаршилик кучи пасаяди ва шу сабабли бола биринчи ойларда касал бўлиб қолиш эҳтимоли юқоридир.Албатта кўп оналар боладаги хулқидаги салбий тарафлар бир-икки куннинг ичида йўқ бўлиб кетади деб исоблайдилар. Бундай ҳолатлар вужудга келса, хафа бўладилар, айрим оналар хатто жаҳл қиладилар. Одатда адаптацион давр 3-4 хафта давом этади, баъзан эса ушбу муддат 3-4 ойгача чўзилиши мумкин.

Сўнгги сўз ўрнида, боланинг боғчага бориш ёки бормаслигини ота-онанинг ўзи ҳал қилишади. Азиз ота-оналар менинг фарзандим боғчага кўниколмайди, тарбиячилар уршишади деган ҳаёллардан қочинг, бола боғчага борганида унинг қўлига юмшоқ ўйинчоқ ушлатиб қўйинг. Бундай ҳаракат болада кимнидир қучоқлаётгани, юмшоқ, илиқ уйнинг бир бўлагини эслатиб туради. Бола ўзини бундай ҳолатда қисман бўлсада хотиржам ҳис этади.Боғча билан қўрқитиш ҳам ёмон жиҳатлардан биридир ("Ўзингни ёмон тутсанг, боғчага олиб бориб ташлайман!"). Доим қўрқитадиган жой бола онгида на севимли, на ишончли бўлади.Боғча ва унинг тарбиячиси ҳақида боланинг олдида ёмон сўзламанг. Бу бола онгида боғча — ёмон жой, унинг ичидаги одамлар эса ёмон одамлар деган ўй муҳрланиб қолишига олиб келади. Инжиқликлар эса камайиш ўрнига кўпайиб боради. Шундай экан, болаларимизнинг соғлиғи ва эртанги камоли ўз қўлимизда.

Ширин Аловитдинова

22 avgust 2013 yil, O`qilgan:6657

Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :
  • Бола боғчада тарбияланиши шартми?



  • Pedagogikadan savol

    Og`zaki ta`lim metodlari qaysi javobda ko`rsatilgan?

    Javob: Hikoya, suhbat, ma`ruza

So`nggi yangiliklar

Foydali manbalar




Рейтинг ВУЗов




Bizning loyihalar