Ссылки













Веб-рейтинг вузов

Бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири А.В.Садикова 2016-йили 16-28-апрел кунлари Қозоғистон Республикаси Павлодар давлат педагогика институтида педагог ҳодимлар ва талабаларнинг “Academic mobility” алмашинув дастури бўйича ҳизмат сафарида бўлиб қайтди

Қозоғистон Республикаси Павлодар давлат педагогика институти қошида “Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси” кафедраси ташаббуси билан “мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш маркази” ташкил этилди.






А.В.Садикованинг 2016-йили 16-28-апрел кунлари Қозоғистон Республикаси Павлодар давлат педагогика институтида педагог ҳодимлар ва талабаларнинг “Academic mobility” алмашинув дастури бўйича ҳизмат сафари юзасидан

ҲИСОБОТИ

А.В.Садикова 2016-йили 16-28-апрель кунлари Қозоғистон Республикаси Павлодар давлат педагогика институтида педагог ҳодимлар ва талабаларнинг “Academic mobility” алмашинув дастури бўйича “Бошланғич синф ўқувчиларда математик тасаввурларни шакллантириш методикаси” фанидан 36 соат дарс ўтишга таклиф қилинди. Ушбу таклиф доирасида 2016 йил 18-апрел куни Қозоғистон Республикаси Павлодар давлат педагогика институти ректори Илясова А.С ва Садикова А.В томонидан 283-А сонли меҳнат шартномаси тузилди. Шартномага асосланиб, Садикова А.В 36 соатлик маъруза ва амалий дарсларни режа бўйича тўлиқ бажарди. Дарслар педагогик ва ахборот технологиялар ёрдамида ташкил қилинди, талабалар билимини назорат қилишда замонавий интернет технологияларидан фойдаланилди.

Алмашинув дастури доирасида Қозоғистон Республикаси Павлодар давлат педагогика институти “5B010200-Бошланғич таълим педагогика ва методикаси” ва “5B010100-Мактабгача таълим ва тарбия” бакалавириат таълими йўналишлари ўқув режалари таҳлил қилинди.

“Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси” кафедраси мудири ва профессор-ўқитувчилари билан илмий-методик семинар ўтказилди. Семинарда А.В.Садикова 2014 йилда “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Бошланғич синфлар учун мультимедиали иловали методик қўлланмалар яратиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзоси сифатида 1-синф ва 2015-йили 2-синф “Математика” фанидан нашр эттирган методик қўлланмалар ва уларнинг мултимедияли дискалари тақдимотини қилди. Ушбу методик қўлланма ва мультимедияли дисклари бўйича муҳокамалар қилинди ва тақризлар олинди. Ижобий фикр-мулоҳазалар билдирилиб, атрофлича тажриба алмашилди.

Қозоғистон Республикаси Павлодар давлат педагогика институти қошида “Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси” кафедраси ташаббуси билан “мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш маркази” ташкил этилди. Ушбу марказ бўйича тажрибалар ўрганилди. Кафедра бўйича юкламалар таҳлил қилинди, профессор-ўқитувчиларнинг дарслари кузатилди.

“Бошланғич таълим методикаси”

кафедраси мудири, пед.ф.н., доцент Садикова А.В.

7 июня 2017 года, 3,491
.


Наши проекты



            
©2018 Toshkent Davlat pedagogika universiteti . Saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda saytga ilova ko`rsating. Xato topsangiz e-mail:siteadmin@tdpu.uz xabar bering (4)