|   library.tdpu.uz   |   majmua.tdpu.uz   |   eDarslik.tdpu.uz   |   asofaviy ta`lim   |   Pedagog   |   Ota-onalar uchun   |   Kirish   |      


Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримовнинг хотираси мангу қалбимизда.

1991 йил Ўзбекистон Республикасининг мустақил республика деб эълон қилиниши Ўзбекистон тарихида янги даврнинг бошланиш даври бўлди. Шу 25 йил ичида барча вилоят ва шахар, туман ва қишлоқларда туб ислохотлар олиб борилди. Иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, сохаларда катта ривожланиш даври бўлди. Хусусий тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилди, ёшларга, келажак авлодга энг катта эътибор берилди.

Бугун ўтган даврни кўз ўнгимиздан ўтказиб сархисоб қилар эканмиз, аввало, ўтган давр мобайнида улуғ ва ягона мақсад учун –Ватанимиз келажаги, эртанги ёруғ кунимиз, турмушимизни фаровон, юртимизни обод, қилиш, халқ майдонда ўзимизга муносиб обрў-эътиборга эга бўлиш, Ўзбекистонни улуғлаш, ўзбек номини бутун жахонга тараннум этиш йўлида Ислом Абдуғаниевич Каримов олиб борган сиёсатининг, энг мухими, ўтган давр мобайнида кўппартиявийлик шаклланган, турли харакатлар, жамоат бирлашмалари сиёсат майдонига чиққан, турли ижтимоий тоифа ва табақалар вужудга кела бошлаган мураккаб бир шароитда, Биринчи президентимиз жамиятимизда сиёсий мувозанатни, тинчлик ва барқарорликни сақлаб туришда ишончли омил бўлди. Мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий хаётида, янгиланиш жараёнида, ислохотларга қонуний асос солган холда барпо этиш ва уларни изчиллик билан давом эттиришда, барча самарали ишларимизда И.А.Каримовнинг бош қош бўлиб турганини биз бугун мамнуният билан ёд этамиз. Ҳаёт, замон шиддат билан ўзгариб бормоқда.

Аждодларимиз асрлар давомида орзу-умиди билан яшаган озодлик ва эркинлик даври халқимизга қанот бағишлади, унинг мудраб ётган салохияти ва куч-қудратини намоён этишга имкон берди шу қисқа вақт 25 йил ичида Ўзбекистон тарихий бир масофани босиб ўтди. Бунинг тасдиғи олдин ўзимизга тасаввур этишимиз ҳам қийин бўлган тараққиёт йўлида, ислохотлар йўлида, янгиланиш йўлида эришилган ютуқларимизда, кундалик хаётимизда ўз аксини топди

Аввало, юртимиз, шахар ва қишлоқларимиз кўринишини тобора очилиб бораётган қурилишларда, кенг ва равон йўлларида, кўприкларда, иқтисодий ва ижтимоий ривожимизга улкан хисса қўшаётган янги-янги тармоқ ва иншоатларда, замонавий технологиялар билан қуролланган йирик корхоналарда, халқаро майдонда мустақил Ўзбекистон қўяётган қадамларда, унга нисбатан хурмат ва эътибор ўсиб бораётганида бундай ўзгаришларни яққол кўриш мумкин. Юксалиб бораётган куч-қудратимиз, салохиятимиз дунё спорт майдонида қўяётган, жахон жамоачилигини хайратда қолдираётган қадамларимизда хам намоён бўлмоқда. Бугун биз эркинлик хавосидан нафас олиб яшаётган, ўз қадр-қимматини, инсоний шаънини, не-не улуғ зотларнинг ворислари эканини, ўзлигини англаган, миллий ғурур ва ифтихорини тиклаган, жахон хамжамиятида ўзимизга муносиб ўрин эгаллаб, дадил қадам қўйишимизда президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримовнинг бизга бўлган ишончлари, бизга қанот бағишлади десак муболаға бўлмаса керак. Гапимизнинг тасдиғи сифатида хамюртларимизнинг эришаётган ютуқлари бунинг яққол далилидир

Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзларининг нутқларида «Биз адолатли ва маърифатли демократик жамият барпо этишни ўзимизга олий мақсад қилиб белгилаб олдик. Буюк орзуларга етиш учун хали кўп-кўп мехнат қилишимиз, кўп-кўп тўсиқ ва ғовларни енгиб ўтишимизга тўғри келади. Бундай мақсадларга етиш учун барчамиз бутун борлиғимизни, аллох берган ақл-заковатимизни, куч-қудратимизни давлатимиз, миллатимиз манфаати учун, халқимизнинг фаровон хаёти, ватанимизнинг гуллаб-яшнаши, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибориниянада юксалтириш учун сафарбар этишимиз керак.

Хар биримиз, ватан менга нима берди, деб эмас, мен ўзим халқим, Ватаним учун, эл-юрт тараққиёти ва истиқболи учун нима қилмоқдаман, мустақиллигимизни мустаҳкам қилишга қандай ҳисса қўшмоқдаман, деган туйғу билан яшашга эришмоғимиз даркор.» деб айтганлар, авваламбор биз мамлакат таянчи ва суянчиғи, умиди ва келажагимиз биз ёшлар шу туйғу ва шу мақсад рухида тарбия олишимиз ва келажак авлод яъни фарзандларимизни хам шу рухда тарбиялашимиз хам қарз, ҳам фарздир. Биз миллий ва умуминсоний қадриятларимиз асосида, ўз фикру тафаккури ва замонавий билимга эга бўлган ватанпарвар ёшлар бўлиб вояга етиш барчамизни бурчимиздир.

Жахон-кенг, дунёда мамлакат-кўп, лекин бу оламда бетакрор она юртимиз, Ўзбекистонимиз-яккаю ягона. Бу гўзал юрт, бу муқаддас замин фақат бизга ато этилган. Мана шу улуғ туйғу хар биримизнинг дилимизга жо бўлиши, хаётимиз мазмунига айланиши лозим. Муҳтарам президентимиз хотираси қалбимизда мангу қолади унинг берган бизга шарт-шароитлари,эътибори туфайли шу даражага эришдик, биз яна олға қадам босамиз токи буюк бобомиз юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг бизга бўлган ишончларини оқлаш барчамизнинг бурчимиздир.

Фойдаланилган адабиётлар.

1. И.А.Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон хаёт пировард мақсадимиз» 8 том.

Касб таълими факультети

Маънавий-маърифий ишлари

бўйича декан муовини

Рустам Жаббоиров

ТС 201 гурух талабаси

Отабеков Улугбек

28 sentabr 2016 yil, O`qilgan:1003

Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


  • Pedagogikadan savol

    Shaxsga yo`naltirilgan ta`limning asosiy tamoyilini ko`rsating?

    Javob: Ta`lim markaziga o`quvchi (talaba) qo`yiladi

So`nggi yangiliklar

Foydali manbalar




Рейтинг ВУЗов




Bizning loyihalar