library.tdpu.uz     majmua.tdpu.uz     eDarslik.tdpu.uz     asofaviy ta`lim     Pedagog     Ota-onalar uchun     Kirish          

9 noyabr 2016 yil, 1,141
.

“Аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг замонавий методологияси: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилди


Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида ёш авлодга сифатли таълим-тарбия беришда фидокорона хизмат қилаётган ўқитувчи ҳамда мураббийларни маънавий рағбатлантириш, табиий ва аниқ фанлар таълимни такомиллаштириш йўналишида олиб борилган ишларни сарҳисоб қилиш, табиий ва аниқ фанлар таълими сифат ва самарадорлигини ошириш, мустақиллик йилларида ўқитувчилар обрў-эътиборини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, кенг кўламли ислоҳотлар, қўлга киритилган ютуқларнинг туб моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида 2016 йил 8-9 ноябрь кунлари “Аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг замонавий методологияси: муаммо ва ечимлар” мавзусида табиий ва аниқ фанлар ўқитувчилари учун ФОРУМ ўтказилмоқда.

Форум мавзуси: “Аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг замонавий методологияси: муаммо ва ечимлар”

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида ёш авлодга сифатли таълим-тарбия беришда фидокорона хизмат қилаётган ўқитувчи ҳамда мураббийларни маънавий рағбатлантириш, табиий ва аниқ фанлар таълимни такомиллаштириш йўналишида олиб борилган ишларни сарҳисоб қилиш, табиий ва аниқ фанлар таълими сифат ва самарадорлигини ошириш, мустақиллик йилларида ўқитувчилар обрў-эътиборини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, кенг кўламли ислоҳотлар, қўлга киритилган ютуқларнинг туб моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида 2016 йил 8-9 ноябрь кунлари “Аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг замонавий методологияси: муаммо ва ечимлар” мавзусида табиий ва аниқ фанлар ўқитувчилари учун ФОРУМ ўтказилмоқда.

Форумдан кўзланган мақсад:

Аниқ ва табиий фанлар таълими йўналишида олиб борилаётган ишларни сарҳисоб қилиш, аниқланган муаммолар ечимини топиш, таълим жараёнигаилғор педагогик ва ахборот коммуникацион технологияларни жорий этиш орқали аниқ ва табиий фанларни ўқитиш сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар ва йўналишларни белгилаб олиш, аниқ ва табиий фанлардан фаолият кўрсатаётган педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш.

Форумнинг Вазифалари:

1. Аниқ ва табиий фанлар йўналиши бўйича ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаларини тарғиб қилиш ва амалиётга жорий этиш.

2. Аниқ ва табиий фанлар таълимидаги ислоҳотларнинг таълим сифатини оширишдаги омиллари ҳақида тушунчаларни кенгайтириш.

3. Аниқ ва табиий фанлар таълимида ўқитишнинг замонавий ахборот-коммуникацион ва педагогик технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш йўллари, методлари ҳақида фикр алмашиш.

Форумни ўтказиш жойи:

Ялпи ва шўъба йиғилишлари: Низомий номидаги ТДПУ

Мазкур форумнинг материаллари тўпламига Халқ таълими вазирлигига қарашли Республика ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят халқ таълими бошқармалари, ҳудудлардаги Педагогика институтлари ҳамда ҳудудий педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари, таълим муассасаларидан жами 538 та тезис материаллари келиб тушди.

Ушбу тезис материаллари Қ.Ниёзий номидаги ЎзПФИТИда олимлар, тажрибали методистлар ва амалиётчи ўқитувчилардан ташкил топган ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилиб, белгиланган талаб ва тартибга мос келадиган, энг яхши деб топилган 240 та маърузалар тезислар тўпламига киритилди.

Форум иштирокчиларига 8-9 ноябрь куни Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган “Қуёш сандони” илмий-ишлаб чиқариш мажмуасига, Тошкент шаҳридаги “Ботаника боғи”га ташриф буюрдилар. Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабида етук олимлар, фан арбоблари, дарслик муаллифлари билан учрашадилар.

Конференцияда барча иштирокчилар қуйидаги шўъбаларда фаолият кўрсатадилар.

1- шўъба: Аниқ фанларнинг ўқитиш самарадорлигини ошириш: муаммо ва ечимлар.

2- шўъба: Кимё фанини ўқитишнинг долзарб вазифалари

3- шўъба: Физика фанини ўқитишнинг долзарб вазифалари

4-шўъба: География фанини ўқитишнинг долзарб вазифалари

5-шўъба: Биология фанини ўқитишнинг долзарб вазифалари

6-шўъба: Информатика фанини ўқитишнинг долзарб вазифалари

Форум иштирокчилар шўъбаларда табиий ва аниқ фанларнинг ўқитилишидаги долзарб муаммоларга қаратилган масалалар юзасидан тезислар муҳокамасини тақдимот қилишади, тажриба-тадқиқот олиб борган экспериментатор ўқитувчиларининг бугунги кунда таълим самарадорлигини оширишга қўшаётган янгиликлари ҳақида тажриба алмашадилар. Шўъба иштирокчилари олиб борилган муҳокамалари ва хулосалари асосида тавсия ишлаб чиқилади, олиб борилаётган бу ижобий ишлари оммавий ахборот воситаларида ёритилади.

Мурожаат учун телефонлар:

239-40-94, 245-77-38, 245-05-63.

9 noyabr 2016 yil, O`qilgan:1141



Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


Bizning loyihalar

        

AL va KHK bilan xamkorlik