|   library.tdpu.uz   |   majmua.tdpu.uz   |   eDarslik.tdpu.uz   |   asofaviy ta`lim   |   Pedagog   |   Ota-onalar uchun   |   Kirish   |      


Университетда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида ўтказилган маърифий тадбир тўғрисида

Низомий номидаги ТДПУ маънавий-маърифий ишлар ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчилари, университет профессор-ўқитувчилари ва 87 нафар талаба-ёшлари, шунингдек, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчиларидан, доцент Ҳайитов Хушвақт Сапарбаевич, Абдурахмонова Хосиятхонлар иштирок этдилар.

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг мажлислар залида университет талаба-ёшлари, профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирга Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчиларидан, доцент Ҳайитов Хушвақт Сапарбаевич, Абдурахманова Хосиятхонлар маърузачи сифатида иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғибот қилиш.

Тадбирни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори О.Қўйсинов кириш сўзи билан очди.

У: “Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида 1992 йилда қабул қилинган мустақил Ўзбекистон Конституцияси Ватанимиз тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Бош қомусимиз қабул қилинган 8 декабрь алоҳида қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни умумхалқ байрами деб эълон қилинди.

Таъкидлаш керакки, мустақил Ўзбекистон собиқ Иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб ўз Конституциясини қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов Конституциямизнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр юритар экан, Конституциямиз асосий қонунимиз сифатида давлатни давлат қиладиган, миллатни миллат қиладиган қонунларга асос бўлиши муқаррар, деб таъкидлаган эди,”- деди ўз сўзида.

Маърузачи, Тошкент давлат юридик университети доценти Х.Ҳайитов ўз маърузасида қуйидагиларни гапириб ўтди: “Давлатнинг жамиятга раҳбарлик қилиш ва бошқариш соҳасидаги ролини, унинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати белгилайди. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш эса, турли хил ҳуқуқий асос орқали амалга оширилади. Улар орасида асосий ўринни, ҳеч шубҳасиз, Конституция эгаллайди.

Конституция ҳар бир давлатнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати ҳисобланади. Унинг меъёрлари нафақат давлат тузуми, давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш принципларини, балки ижтимоий ҳаёт меъёрларини ҳам белгилаб беради. Масалан, Ўзбекистон Конституциясининг 14-бобида оилавий турмуш тарзининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи принципиал қоидалар белгиланган. Унинг 12-боби эса жамиятнинг иқтисодий асослари, иқтисодий фаолият эркинлигини кафолатли таъминлаш, мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган. Конституциявий ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, конституция ўзининг асосий қоидаларини ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш учун кенг имконият яратади.”

Кейинги маърузачи, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Х.Абдурахманова ўз маърузасида қуйидаги маълумотлар билан тадбир иштирокчиларини таништирди. У ўз сўзида қуйидагиларни айтиб ўтди: “Асосий конституциявий қоидалар, принциплар юридик базани ташкил қилади. Ушбу юридик база негизида эса ҳуқуқнинг барча:молиявий, фуқаролик, жиноий, меҳнат ва бошқа соҳаларининг нормалари мужассам. Ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат:қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқалар, конституцияга асосланади. Бошқача айтганда, конституция барча қонун ҳужжатларининг асоси, манбаи ҳисобланади. Қайд этиш лозимки, конституцияларнинг юридик жиҳатдан анча мукаммал авлоди йигирманчи асрда пайдо бўлган. Унгача яратилган конституциялар орасида энг қадимийси Англия конституцияси ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиш тарихи ўн учинчи аср боши, яъни 1215 йилга тўғри келади.”

Тадбир охирида талабалар, ишчи-ходимлар Конституцияга оид ўзларининг саволларига соҳа мутахассислари, ҳуқуқшунос олимлардан тўлиқ жавоблар олдилар.

Тадбир мазмунли ва қизиқарли ўтди, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

12 dekabr 2016 yil, O`qilgan:195

Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :
  • Университетда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида ўтказилган маърифий тадбир тўғрисида



  • Pedagogikadan savol

    Muammoli mashg`ulot bosqichlari qaysi javobda to`g`ri ko`rsatilgan?. Psixologik jihatdan bir-biriga yaqin bo`lgan talaba¬lardan teng sonli kichik guruhlarni shakllantirish. 2. Kichik guruhlarga muammoli savollar¬dan iborat bo`lgan o`quv topshiriqlarini tarqatish va ularni topshi¬riq¬ning didaktik maqsadi bilan tanishtirish. 3. Talabalarning bilish faoliyatini o`quv muammolarini hal etishga yo`naltirish. 4. Talabalarning muammoli vaziyatlarni hal etish bo`yicha axborot¬¬la¬ri¬ni tinglash. 5. Kichik guruhlar o`rtasida o`quv bahsi va munozara o`tkazish. 6. Umumiy xulosa yasash

    Javob: 1,2,3,4,5,6

So`nggi yangiliklar

Foydali manbalar




Рейтинг ВУЗов




Bizning loyihalar