library     Majmua     eDarslik     asofaviy ta`lim     Pedagog     Ota-onalarga     Kirish          

Университетда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган “Конституция–равнақимиз қомуси” мавзусида Форум ўтказилди.

22 dekabr 2016 yil, 1,249
.

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган “Конституция–равнақимиз қомуси” мавзусида Форум ўтказилди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган “Конституция–равнақимиз қомуси” мавзусида Форум ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – талаба-ёшларнинг маънавий, интеллектуал ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақидаги билимларини кенгайтириш ҳамда мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейинги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумотлар бериш.

Байрам тадбирида университет ректори Ш.Шарипов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати И.Хаджиев, Чилонзор туман хокимияти маънавият-маърифат маркази рахбари А.Обидов, ф.ф.н., доцент М.Собирова, университет маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори О.Қўйсинов, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХV Паралимпия ўйинлари чемпиони, бронза медали соҳиби, университет магистранти М.Сахатов, Бошланғич таълим ва жисмоний маданият факультети талабаси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори И.Жуманова, ОАВ ҳамда Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси санъаткорлари иштирок этдилар.

Байрам тадбирини университет ректори Ш.Шарипов кириш сўзи билан очди. Ўз сўзида Ш.Шарипов мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган байрам тадбири билан табриклади. “Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарликларида 1992 йилда қабул қилинган мустақил Ўзбекистон Конституцияси Ватанимиз тараққиётида янги даврни бошлаб берди. Бош қомусимиз қабул қилинган 8 декабрь алоҳида қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, умумхалқ байрами деб эълон қилинди.

Таъкидлаш лозимки, мустақил Ўзбекистон собиқ иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб ўз Конституциясини қабул қилди. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов Конституциямизнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр юритар экан, “Конституциямиз асосий қонунимиз сифатида давлатни давлат қиладиган, миллатни миллат қиладиган қонунларга асос бўлиши муқаррар”,- деб таъкидлаган эзгу ғояларини тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирди.

Чилонзор туман хокимияти маънавият-маърифат маркази раҳбари А.Обидов сўзга чиқиб тадбирда иштирок этаётганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан табриклади ва: “Конституция ҳар бир давлатнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати ҳисобланади. Унинг меъёрлари нафақат давлат тузуми, давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш принципларини, балки ижтимоий ҳаёт меъёрларини ҳам белгилаб беради”-деб таъкидлаб ўтди ўз сўзида.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати И.Хаджиев ўз маърузасида қуйидагиларни гапириб ўтди: “Давлатнинг жамиятга раҳбарлик қилиш ва бошқариш соҳасидаги ролини, унинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати белгилайди. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш эса, турли хил ҳуқуқий асос орқали амалга оширилади. Улар орасида асосий ўринни, ҳеч шубҳасиз, Конституция эгаллайди. Конституция мамлакатимизда ишлаб чиқилган қонунларимизнинг асосини ташкил этади. Жумладан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2016 йил 15 сентябрдан кучга кирганлиги, мазкур қонунда давлат томонидан ёшларнинг интеллектуал, ижодий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларга алохида эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтди. Мазкур қонун 4 та боб ва 33 та моддадан иборат бўлиб, унинг 4-5-моддаларида ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтди.

Файласуф олима М.Собирова ўз маърузасида асосий конституциявий қоидалар, принциплар юридик базани ташкил қилади. Ушбу юридик база негизида эса ҳуқуқнинг барча: молиявий, фуқаролик, жиноий, меҳнат ва бошқа соҳаларининг нормалари мужассамлиги, ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат: қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқалар, конституцияга асосланаши кераклиги ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Конституциясининг 14-бобида оилавий турмуш тарзининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи принципиал қоидалар белгиланган. Унинг 12-боби эса жамиятнинг иқтисодий асослари, иқтисодий фаолият эркинлигини кафолатли таъминлаш, мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланганлиги ҳақида маълумотлар берди.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХV Паралимпия ўйинлари чемпиони, бронза медали соҳиби, университетнинг магистранти, М.Сахатов, Бошланғич таълим ва жисмоний маданият факультети талабаси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори И.Жумановалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитлар натижасида ёшларнинг ўз иқтидори ва имкониятларини кўрсата олиши намунаси сифатида эришган ютуқлари ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Ўз тенгдошларига хукуматимиз томонидан яратилган имкониятлардан ҳар биримиз унумли ва самарали фойдаланишимиз керак деб фикр юритдилар.

22 dekabr 2016 yil, O`qilgan :1249



Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


Bizning loyihalar

        

Ma`naviy-ma`rifiy ishlar