Foydali manbalar













OTM web-reytingi

Universitetda Forum o'tkazildi

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган “Конституция–равнақимиз қомуси” мавзусида Форум ўтказилди. Форумнинг бирнчи қисми.






Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган “Конституция–равнақимиз қомуси” мавзусида Форум ўтказилди. Форумнинг биринчи қисмида ташриф буюрган мехмонларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида симфоник оркестр ўзининг чиқишлари билан иштирок этди. Тадбир давомида университет Ахборот ресурс маркази ходимлари томонидан “Китоблар кўргазмаси” ўтказилди. Шундан сўнг Форумда “Касб таълими” факультети талабаларининг ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси Х.Султонов, Мехнат таълими ва дизайн кафедраси ўқитувчилари Г.Шарипова, Р.Анкабоев ўз шогирдлари билан иштирок этишди. Форум жараёнида талабалар томонидан махорат дарслари ташкил этилди. Махорат дарсида чизилган ранг тасвир ижодий ишлари форумни 1-қисмидан сўнг ижодий гуруҳ томонидан бахоланди. Унда 1-курс талабаси Рустамжонова Хабиба 1-ўрин, 3-курс талабаси Ўктамова Мухсина 2-ўрин, 1-курс талабаси Боймухаммедова Диёра 3-ўрин сохиби бўлишди. Тадбир сўнгида ғолибларга тадбир ташкилотчилари томонидан совғалар топширилди.

24 dekabr 2017 yil, 2,415
Yuldasheva D.


Elektron ta`lim resurslari


Bizning loyihalar


©2018 Toshkent Davlat pedagogika universiteti .
Saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda saytga ilova ko`rsating.
Xato topsangiz e-mail:siteadmin@tdpu.uz xabar bering