library.tdpu.uz     majmua.tdpu.uz     eDarslik.tdpu.uz     asofaviy ta`lim     Pedagog     Ota-onalar uchun     Kirish          

7 yanvar 2017 yil, 731
.

“Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳаётга” шиори доирасида ўтказилган мураббийларнинг амалий семинари тўғрисида

2017 йил 6 январь куни университетнинг мажлислар залида “Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳаётга” шиори доирасида ўтказилган мураббийларнинг амалий семинари бўлиб ўтди. Тадбирда факультет деканлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовинлари, кафедра мудирлари ва 250 нафар профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

2017 йил 6 январь куни университетнинг мажлислар залида “Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳаётга” шиори доирасида ўтказилган мураббийларнинг амалий семинари бўлиб ўтди.

Тадбирнинг биринчи қисмида факультет гуруҳ мураббийларининг энг яхши ишлари бўйича тақдимоти ўтказилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор О.Қўйсинов “Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунини ҳаётга тадбиқ этишда университет мураббийларининг зиммасидаги долзарб масалалар” мавзусида, университет Мураббийлар Кенгаши раиси Б.Нуруллаев “Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда мураббий фаолиятини ташкил этишда янгича ёндошув ва муносабатлар” мавзусида, Маънавий-маърифий ишлар ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими ходими С.Тўраев “Академгуруҳ мураббийлари фаолияти самарадорлигини оширишда мураббийлар ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги” мавзусида, университет Ота-оналар Кенгаши раиси Р.Юлдашев “Мураббийлар фаолиятида талабаларнинг Ота-оналари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбир сўнгида факультет гуруҳ мураббийларининг энг яхши тақдимот ишлари бўйича хар бир факультетдан бир нафар гуруҳ мураббийси университет рахбарияти томонидан маънавий рағбатлантирилди.

7 yanvar 2017 yil, O`qilgan:731



Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


Bizning loyihalar

        

Ma`naviy-ma`rifiy ishlar