Foydali manbalar













OTM web-reytingi

Fizika-matematika fakultetida o'tkazilgan “Xotira va Mustaqillik” darslari

Физика-математика факультетида 2017 йил 2 сентябр куни соат 8-00 да факультет ховлисида янги ўқув йилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.






Fayllar:
1.     2. 20170902_092854.jpg    

Тадбирда факультетнинг барча профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди. Тадбирда физика-математика факультети декани Ғ.Джаббаров сўзга чиқиб, 1 босқичга қабул қилинган талабаларни талабаликка қабул қилингани ва барчани мустақиллик байрами билан табриклади. Шунингдек тадбирда физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедраси мудири Б.Нуриллаев сўзга чиқиб йиғилганларни янги ўқув йили билан муборакбод этди.

Талабалардан 1 босқич информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишига талабаликка қабул қилинган Содиқова Дилафрўз сўзга чиқиб йиғилганларни қутлади.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради.

Тадбир тугагач 1-курслар гуруҳ мураббийлари билан танишдилар ва университетнинг ички-тартиб қоидалари билан таништирилди.

Йиғилганлар хурсанд бўлиб дарс жараёнларига киришди.

Соат 9-00 дан бошлаб гурухлар “Хотира ва Мустақиллик” дарсларини бошлашди. Дарсларни тарих факултетининг малакали профессор-ўқитувчилари Н.Сайдалиходжаева, Т.Юсуов, Б.Турдиев, Х.Саматов, Н.Акаева ва бошқалар ўтдилар. Дарсларда мустақиллигимиз асосчиси бўлган Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақидаги филм, кўплаб маълумотлар берилди.

7 sentabr 2017 yil, 1,713
Yuldasheva D.


Elektron ta`lim resurslari


Bizning loyihalar


©2018 Toshkent Davlat pedagogika universiteti .
Saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda saytga ilova ko`rsating.
Xato topsangiz e-mail:siteadmin@tdpu.uz xabar bering