Foydali manbalar













OTM web-reytingi

“Assalom Navruz” tadbiri

Навруз байрамига бағишланган “Ассалом Навруз” тадбирини ўтказишда ТДПУ Табиий фанлар факультети “География ўқитиш методикаси” таълим йўналиши, 402- (рус) гуруҳи амалиётчи талабалари методист катта ўқитувчи А. Нугманова раҳбарлигида иштирок этдилар.




Ассалом она замин, Ассалом саҳий қуёш. Ассалом гўзал баҳор, Ассалом Наврўзи олам.
Азиз юртимизга фасллар келинчаги – баҳор кириб келди. Она замин уйғонмоқда, барчамиз интизор бўлиб кутаётган Наврўз байрами – яшариш ва яшнаш фасли кириб келмоқда. 2018 йил 16 март куни Чилонзор туманидаги 163-мактабда Наврўз байрами кенг нишонланди. Навруз байрамига бағишланган “Ассалом Навруз” тадбирини ўтказишда ТДПУ Табиий фанлар факультети “География ўқитиш методикаси” таълим йўналиши, 402- (рус) гуруҳи амалиётчи талабалари методист катта ўқитувчи А. Нугманова раҳбарлигида иштирок этдилар. Мактаб ҳовлиси деворий газеталар ва баҳорий гуллар билан безатилган. “Баҳор вальси” садолари остида бошларига гулчамбарлар таққан миллий кийимдаги қизлар меҳмонларни кутиб олишди. Тадбирни мактаб директори З.Қ.Бозоров байрам билан табриклаган ҳолда очиб берди. Сўнг мактаб ўқувчилари иштирокида ўзбек миллий қўшиқлари, рақслари намойиш этилди. Мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари байрам дастурхони, 5-6-7 синф ўқувчилари Навруз байрами таом(салат)лари, 8-9-10-синф ўқувчилари миллий таом “полов” тайёрлаш билан ўзаро мусобақа олиб бордилар. Амалиётчилар ўзларига бириктирилган синфларни тадбирга тайёрлашда ўқувчиларга ёрдам бердилар. Комиссия аъзолари 3 йўналишда олиб борилган мусобақа ғолибларини аниқладилар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирладилар. Шундан сўнг баҳор таоми ҳисобланмиш “Сумалак” қўшиғи садоси остида тадбир якунланди.

17 mart 2018 yil, 925
Yuldasheva D.

O`xshash maqolalar












Bizning loyihalar



            
©2018 Toshkent Davlat pedagogika universiteti . Saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda saytga ilova ko`rsating. Xato topsangiz e-mail:siteadmin@tdpu.uz xabar bering (6)