XTQTXMOM | Ilmiy kutubxona | eDarslik | Masofaviy ta`lim | Pedagog | Ota-onalarga | Kirish          

Tarix o`qitish metodikasi

5110600 – Тарих ўқитиш методикаси   –  умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун тарих бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.

5110600 – Тарих ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг тавсифи

 

4.1 Бакалаврнинг касбий фаолият соҳаси

5110600 – Тарих ўқитиш методикаси   –  умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун тарих бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.

4.2 Бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари

5110600 – Тарих ўқитиш методикаси таълим йўналиши бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари – умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, музейлар, архивлар, ўқувчилар, ўқув-тарбия жараёни, ўқитишнинг педагогик технологиялари ва методлари, математик усуллар.

4.3 Бакалаврларнинг касбий фаолияти турлари

5110600-Тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр ўз психологик-педагогик, касбий тайёргарлигига мувофиқ қуйидаги касбга оид фаолият турлари:

  • ўқитувчилик;
  • тарбиячилик;
  • ўқув-методик;
  • илмий-тадқиқот.

Бакалавр тайёрланадиган касбий фаолиятнинг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим тизими томонидан аниқланади.

4.4  Бакалаврлар касбий фаолиятининг вазифалари

5110600 – Тарих  ўқитиш методикаси  таълим йўналиши бўйича бакалавр таълим дастурини ўзлаштириш натижасида касбий тайёргарликнинг асосий турлари ва махсус тайёргарлигига мос қуйидаги касбий вазифаларни ечиши керак:

-        ўқитувчилик: умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида тарих ўқитувчиси бўлиб ишлаш;

-        тарбиячилик: умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан ташқари муассасаларда тарбиячи бўлиб ишлаш;

-        ўқув-методик: мос таълим йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб ишлаш;

-        илмий-тадқиқот муассасаларида кичик илмий ходим бўлиб ишлаш;

-        музейларда: экскурсовод, илмий ходим, сақловчи бўлиб ишлаш;

давлат архивларда:илмий ходим, сақловчи, архивариус бўлиб ишлаш ва бошқалар.

18 may 2017 yil, 6,718
.


Bizning loyihalar


©2018 Toshkent Davlat pedagogika universiteti . Saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda saytga ilova ko`rsating. Xato topsangiz e-mail:siteadmin@tdpu.uz xabar bering