Foydali manbalar













OTM web-reytingi

Tasviriy san`at va muhandislik grafikasi

5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси умумий ўрта таълим мактаблари учун тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.






5110800 –Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши бўйича бакалаврнинг касбий фаолиятининг тавсифи

 

4.1 Бакалаврнинг касбий фаолият соҳаси

5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси умумий ўрта таълим мактаблари учун тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.

4.2 Бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари

(5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари – таълим жараёнида мос умумий ўрта таълим мактабларидаги ўқув-тарбия жараёни, ишлаб чиқаришда тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси.

4.3 Бакалаврларнинг касбий фаолияти турлари

5110800 – Тасвирий санъат ва муҳанлислик графикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр ўз психологик-педагогик, касбий тайёргарлигига мувофиқ қуйидаги касбга оид фаолият турлари:

  • ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида педагогик;
  • тарбиячилик;
  • ўқув-методик;
  • Ишлаб-чиқариш (санъат ва муҳандислик);
  • Ижтимоий ва жамоа соҳасида;
  • илмий-тадқиқот.

Бакалавр тайёрланадиган касбий фаолиятнинг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим тизими томонидан аниқланади.

             4.4 Бакалаврлар касбий фаолиятининг вазифалари

5110800 –Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси методикаси таълим йўналиши бўйича бакалавр таълим дастурини ўзлаштириш натижасида касбий тайёргарликнинг асосий турлари ва махсус тайёргарлигига мос қуйидаги касбий вазифаларни ечиши керак:

ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида педагогик фаолияти:

-  ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича назарий машғулотларни ўтказиш;

-  ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини, жумладан ўқув устахоналарида, ўтказиш;

-  замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиб ностандарт ўқув машғулотларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

-  ўқитилаётган фанлар бўйича дарсларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув-методик ҳужжатларни шакллантириш ва тузиш;

-  ўқитилаётган фан бўйича машғулотларни ўтказиш учун ўқитишнинг техник воситаларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш;

-  мустақил таълим ва ижодий изланиш натижасида ўқитилаётган фан ҳамда педагогик фаолият соҳасидаги методлар, воситалар ва шакллар соҳасиларида ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш.

               тарбиячилик фаолияти:

-    умумий ўрта таълим, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан ташқари муассасаларда тарбиячи бўлиб ишлаш;

ўқув-методик фаолияти:

-   мос таълим йўналишлар бўйича таълимни амалга оширувчи вазирликлар, унинг тармоқ бошқармалари ва муассасаларида методист бўлиб ишлаш;

Ишлаб-чиқариш (санъат ва муҳандислик) фаолияти:

- ижодкор-уста: санъат ва муҳандисликнинг барча турлари, жанрлари ва техникаларида босма маҳсулотларни безаш, турли адабий асарларни иллюстрациялаш, барча кўринишдаги плакатларни жумладан реклама плакатлари яратиш, замонавий  хаттотлик ва миниатюра асарлари яратиши;

- раҳбар-ижрочи: маданий-маърифий, бадиий ишлаб чиқариш, таъмирлаш ишларини бажаришга мослашиши;

-  касбий этика кодексига риоя қилиш.

Ижтимоий ва жамоа соҳасидаги фаолияти:

-  ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш;

-  ахборот технологиялар тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ва механизмларини ишлаб чиқиш;

-  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилишда иштирок этиш.

илмий-тадқиқот фаолияти:

-   педагогик экспериментлар ўтказиш ва унинг натижаларини қайта ишлаш.

ўрнатилган тартибларда Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, касб-ҳунар таълими, шунингдек малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш курсларида ишлаши мумкин.

 

19 may 2017 yil, 6,360
.


Elektron ta`lim resurslari


Bizning loyihalar


©2018 Toshkent Davlat pedagogika universiteti .
Saytdagi ma'lumotlardan foydalanilganda saytga ilova ko`rsating.
Xato topsangiz e-mail:siteadmin@tdpu.uz xabar bering