library     Majmua     eDarslik     asofaviy ta`lim     Pedagog     Ota-onalarga     Kirish          

Magistratura mutaxassisliklarida ilmiy faoliyat mazmuni

22 dekabr 2016 yil, 6,682
.

Ilmiy faoliyat

ОЎМТВ томонидан 2015 йил 21 августдаги “Магистратура мутахассисликларининг Давлат таълим стандартлари ва ўқув режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 303-сонли буйруғи билан тасдиқланган мутахассисликларнинг ўқув режасида илмий педагогик фаолият “Илмий педагогик иш ва малакавий амалиёт” сифатида белгиланган.

Магистратура мутахассисликларида илмий педагогик фаолиятни самарали ташкил этиш мақсадида илмий педагогик иш ва малакавий амалиёт учун алоҳида талаблар ишлаб чиқилган ва ҳар ўқув йили учун илмий педагогик иш ва малака амалиётини ўташ дастури такомиллаштирилиб тасдиқланади.

Магистратура мутахассислиги талабалари 2016-2017 ўқув йили учун тасдиқланган ўқув режага мувофиқ 1-3 семестрда 384 соат илмий педагогик иши ва 4-семестрда 426 соат малака амалиёти ўташи белгиланган.

Илмий-педагогик фаолият магистратура ўқув жараёнининг муҳим узвий бўлаги бўлиб, унинг мақсади олий таълим муассасаси ўқитувчиси сифатида тайёрланаётган магистрантларнинг эгалланган илмий-назарий билимларни бевосита амалий тадбиқ этиб, илғор педагогик технологиялар асосида билим бериш, педагогик маҳоратни эгаллашни таъминлашдан иборат.

Илмий-педагогик амалиёт университетнинг магистратура мутахассисликлари университет кафедраларида ўтказади. Бундай амалиётни икки томонлама ва бошқача келишувлар асосида хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида ўтказиш мумкин. Илмий-педагогик амалиёт ихтисослик фанлари бўйича турли машғулотларни ўтказиш бўйича тажриба орттириш, маърузалар матнлари ва машғулотлар (амалий, лаборатория, семинар) ўтказиш режаларини тузиш, янги педагогик ва ахборот технологияларини ўрганиш ва қўллаш, талабалар билимларини рейтинг -назорат қилиш тизимини ўрганиш ва қўллаш, талабалар мустақил билим олишининг ташкилий ва ўқув-услубий таъминотини ўрганиш, услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш, тарбиявий ишларни олиб боришни кўзда тутади.

Магистрантларнинг илмий педагогик иш даврида ўзларининг магистрлик диссертацияси мавзусидаги илмий изланишларида педагогик тажриба-синов ишларини ўтказишлари ва олинган натижалар асосида мазмунан бойитишлари ҳам назарда тутилган бўлади.

Университет бўйича илмий педагогик иш ўтказиш давомида магистрантларга бир қатор вазифалар қўйилади ва уларнинг илмий раҳбарлари томонидан бевосита назорат қилинади.

22 dekabr 2016 yil, O`qilgan :6682



Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


Bizning loyihalar

        

Magistratura yangiliklari

  • Magistratura mutaxassisliklarida ilmiy faoliyat mazmuni
  • O`quv-uslubiy tavsiya
  • Tanlovlar
  • E`lonlar