library     Majmua     eDarslik     asofaviy ta`lim     Pedagog     Ota-onalarga     Kirish          

O`quv-uslubiy tavsiya

22 dekabr 2016 yil, 7,049
.

O`quv-uslubiy

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ

Рўйхатга олинди

№ _______________________

«___» ___________ 2016 йил «Тасдиқлайман»

Ўқув ишлари бўйича проректор

______________________________

«_____»______________2016 йил

“Гуманитар” билим соҳаси “Педагогика-100000” таълим соҳаси магистратура мутахассисликларининг

МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ

ДАСТУРИ

Тошкент-2016

Университет кенгашининг 2016 йил 29 августдаги № 1-сонли қарори билан тасдиқланган

Тузувчилар:

М.Эсанов – магистратура бўлими бошлиғи, тарих фанлари номзоди

А.Исмоилова – магистратура бўлими методисти

Мундарижа

1. Кириш........................................................................................... 4

2. Умумий қоидалар....................................................................... 5

3. Малакавий амалиётнинг мақсади ва вазифалари..................... 5

4. Малакавий амалиётнинг мазмуни ва таркиби......................... 6

5. Малакавий амалиёт ҳисоботини расмийлаштириш............... 12

6. Малакавий амалиёт мобайнида талаба амал қилиши лозим бўлган қоидалар...........................................................................

13

7. Малакавий амалиёт натижаларини якунлаш ва ҳисоботини ҳимоя қилиш..............................................................................

14

8. Иловалар......................................................................................... 15

1. КИРИШ

Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақида Низом»нинг (ОЎМТВининг 1998 йил 30 октябрдаги 305-сонли буйруғи билан тасдиқланган) 1.3. бандига мувофиқ мутахассисликларнинг Давлат таълим стандарти асосида тузилди.

Ҳозирги кунда республика таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва билим бериш тизими ислоҳатлар талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади.

Замон талабларига жавоб бера оладиган мутахассис кадрларни тайёрлаш, Давлат таълим стандартлари асосида таълим ва унинг барча таркибий тузилмаларини такомиллаштириб бориш олдимизда турган долзарб масалалардан биридир.

Фанлар бўйича билимлар мажмуасини ўзлаштириш, назарий ва амалий машғулотлар узвийлигида малака ҳамда кўникмаларни мукаммал шакллантиришда малакавий амалиётнинг ўрни беқиёс.

Магистратура мутахасисликларининг 2-босқич талабаларининг малакавий амалиётини тўғри ташкил қилиш бўлажак ёш мутахассисларни педагогик фаолият юритишга тайёрлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

2-босқич талабаларининг малакавий амалиёти IV –семестрда, яъни 2016 йил 1 февралдан бошланиб 2016 йил 26 мартгача давом этади ва умумий малакавий амалиёт даври – 8 ҳафта (36 кун) бўлади. Мутахассисликнинг намунавий ўқув режасига биноан малакавий амалиёт учун ажратилган 6 ҳафта давомида жами 426 соат, яъни ҳафтасига 54 соатдан амалиёт ташкил этилиши керак. Бунда ҳафтасига 6 кун, ҳар бир кунда 6 соатдан амалиёт машқлари, қолган 3 соатида талаба ўз мустақил фаолиятини режалаштириши талаб этилади. Магистр малакавий амалиётини ташкил этиш бўйича календар режасига мувофиқ ҳар бир мавзу ва ундаги топшириқларга ажратилган соатлар амалиёт учун университетдаги малакавий амалиёт раҳбари томонидан аниқланиши ва кафедра йиғилиши томонидан тасдиқланиши мақсадга мувофиқ.

2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

3. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

Магистрлар малакавий амалиёти мутахассисларни тайёрлашда Давлат таълим стандартига, хусусан ўқув режага мувофиқ тарзда ташкил этилади ва у таълим жараёнининг бевосита ишлаб чиқариш шароитида амалга ошириладиган таркибий қисми ҳамда давоми ҳисобланади.

Малакавий амалиётнинг асосий мақсади - битирувчини бевосита таълим стандарти талабларига мувофиқ мустақил ишлашга тайёрлаш, ўзлаштирган назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, жамоада ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш бўйича тажриба ҳосил қилиш, корхона (муассасаса)нинг ташкилий бўлинмалари тузилишини ва функционал масалаларини ўрганиш, йўналишларни шакллантириш ва тадбиқ этишнинг иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича амалий кўникмаларини эгаллаш ҳамда битирув малакавий ишини бажариш учун материалларни тўплаш ҳисобланади.

2-курс талабаларининг малакавий амалиётини ташкил этишда магистрларнинг кафедра тасарруфидаги таълим йўналишининг ўқув, илмий-услубий, илмий тадқиқот ва маънавий-маърифий фаолияти бўйича амалий билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Магистратура мутахассисликлари 2-курс талабаларининг малакавий амалиёти даврида талабаларни корхона (муассасаса) ва ташкилотлар амалий фаолияти билангина эмас, балки унинг жамоат ишлари билан ҳам яқиндан таништириш мақсадга мувофиқ.

Малакавий амалиётдан кутиладиган натижа ҳамда унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1. Битирувчи талабада мутахассислик бўйича амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш.

2. Таълим тизимида ўз мутахассислиги бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини ва тизимини ўргатиш.

3. Малакавий амалиёт объекти ва бошқа субъектлар ўртасидаги ҳужжатлар айланишини ўргатиш.

4. Малакавий амалиёт объектида мавжуд тартиб қоидалар ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни ўргатиш.

5. Малакавий амалиёт объектида қарор қабул қилиш ва мустақил ишлашга ўргатиш.

6. Малакавий амалиёт объекти ва умумий тармоқ даражасида иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлардан хабардор бўлиш.

7. Ижтимоий-сиёсий, ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш соҳасида керакли билимларни эгаллаш.

8. Магистрлик диссертациясини ёзиш ҳамда илмий ишларни амалга ошириш учун керакли материаллар тўплаш.

4. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ МАЗМУНИ ВА ТАРКИБИ

Малакавий амалиёт кафедрада белгиланган амалиёт раҳбари томонидан ишлаб чиқилган, кафедра мудири тасдиқлаган календар иш режаси асосида амалга оширилади. Амалиёт раҳбари ҳар бир амалиётга чиқувчи талабага индивидуал тарзда ёндошиши зарур. Шунингдек, «Талабанинг календар иш режаси» аниқ, мақсадли ва натижага йўналтирилган бўлиши лозим.

Ҳафталар Амалиётнинг намунавий мазмуни

(Бажариладиган ишлар)

1-ҳафта Кафедранинг ички тартиб қоидалари, тузилмаси, профессор-ўқитувчиларнинг лавозим вазифалари билан танишиш.

2-ҳафта Мутахассис тайёрловчи кафедрада таълим йўналиши бўйича мавжуд барча ўқув-меъёрий ҳужжатлар тўплами билан танишиб чиқиш.

3-ҳафта Ҳар бир магистрант кафедрада ўқитиладиган биттадан фанга бириктирилади (Таълим йўналишининг ДТСи, ўқув режаси, фан дастури, ишчи ўқув режаси, фаннинг ишчи ўқув дастури, календарь тематик режа ҳамда дарс жадвалини ўқув меъёрий ҳужжатлар асосида ўрганилади ва таҳлил қилинади).

4-ҳафта Фан бўйича кафедрада мавжуд ўқув-услубий мажмуани ўрганиш ва таҳлил қилиш. (Ҳар бир талаба амалиёт даврини календар тематик режалаштириш асосида бириктирилган фан бўйича алтернатив ўқув-услубий мажмуани яратиш)

5- ҳафта Янгиланган ва такомиллаштирилган ўқув-услубий мажмуа асосида дарс машғулоти ўтказиш.

6- ҳафта Янгиланган ва такомиллаштирилган ўқув-услубий мажмуа асосида мустақил таълимни ташкил этиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш

7- ҳафта Кафедра ва талабалар турар жойида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш. (Тадбир ўтказиш сценарийси ва ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома, буклетлар, фото ва видео лавҳалар билан расмийлаштирилади)

8- ҳафта Малакавий амалиёт ҳужжатларини расмийлаштириш ва тақдимотга тайёрлаш.

5. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ ҲИСОБОТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ

Амалиёт даври якунида талаба ушбу дастурга мувофиқ равишда бажарган ишлари ҳақида ёзма ҳисобот тайёрлайди. Ҳисобот учун керакли материалларни тўплаш ва унинг матнини баён этиш бутун амалиётни ўташ муддати давомида амалга оширилади.

Ҳисобот икки қисмдан: матн қисми ва иловалардан иборат

бўлиши керак.

Матн қисми титул варақаси билан бошланади.

Ҳисоботда амалиётнинг барча асосий босқичлари ва иш турлари баён этилиши лозим. Иш турларининг мазмуни кундаликдаги ёзувларга мувофиқ баён этилади.

Ушбу ҳисоботда талаба келажакда амалиёт ўташ ва ташкил этиш ишларини яхшилашга оид ўз мулоҳазаларини ҳам баён этади. Ҳисоботни аста-секин бутун амалиётни ўташ даври давомида босқичма-босқич ёзиш талаб этилади.

Малакавий амалиёт кундалиги белгиланган шаклда расмийлаштирилади ва у ҳисоботнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Малакавий амалиёт кундалиги магистр томонидан:

а) эҳтиёткорлик билан, ўз вақтида ва имло хатоларисиз тўлдирилиши;

б) ўз қўли билан ёзилиши;

в) амалиёт даврида тасдиқланиши керак.

Малакавий амалиёт кундалигини белгиланган талаблар асосида расмийлаштирилмаган тақдирда ҳисобот ҳимоя учун қабул қилинмайди.

Ҳисобот стандарт ҳажмдаги қоғозда (А4, 210-297мм), чап томондан 3 см, қолган томонлари 2 см дан ҳошиялар қолдириб ёзилади. Унинг бетлари кетма-кет сонлар билан рақамлаштирилади.

Ҳисоботнинг таркибий қисмлари:

(намунавий)

1. Титул (1-илова)

2. Мундарижа

3. Кириш

4. Малакавий амалиёт ўтилган кафедра (муассасаса) ҳақида маълумот

5. малакавий амалиёт ўтилган кафедра (муассасаса) структураси

6. Асосий қисм (мавзулар бўйича топшириқларни бажариш)

8. Хулоса ва таклифлар

9. Иловалар

10.Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

11. талаба томонидан яратилган ўқув услубий мажмуа.

12. Мустақил таълим бўйича методик тавсиялар.

13. Амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳисоботи.

6. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ ДАВРИДА ТАЛАБАНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

Амалиётчи-магистр малакавий амалиётни ўташ чоғидаги қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилиши лозим:

• амалиёт дастурида кўзда тутилган ва амалиётга раҳбарлик қилувчи ўқитувчи томонидан берилган индивидуал топшириқларни тўлиқ бажариш;

• кафедра (муассасаса) да жорий этилган кун тартиби ва ички меҳнат интизомига доир қоидаларни ўрганиб, уларга риоя қилиш;

• кафедра (муассасаса) да техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва бошқа меҳнат фаолиятига тегишли қоидаларни ўрганиб, уларга қатъий риоя қилиш;

• ўз кундалигида кунлик бажарилган ишларини акс эттириб бориш ва кун охирига келиб раҳбарга текширтириш ва имзолаш учун тақдим этиш ҳамда ҳафтада икки маротаба магистратура раҳбарига текширтириш ва имзолаш учун тақдим этиш (ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари);

• диссертация иши ҳамда ҳисобот учун материалларни йиғиш ва ўрганиш билан доимий равишда шуғулланиш;

• жамоанинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиш;

• ҳар бир амалиёт ўтилган бўлим бўйича алоҳида ҳисобот юритиш;

• малакавий амалиёт тугаши билан амалиёт бўйича ҳисоботни кафедрага тақдим этиш.

Амалиёт дастури бўйича топшириқларни бажармаган, салбий тақриз олган ёки амалиёт ҳисоботини ҳимоя қилиш чоғида қониқарсиз баҳо олган амалиётчи-талаба талабалик сафидан чиқарилади.

Амалиёт ўтаётган муассасаса (кафедра) ички қоидаларини бузган амалиётчи-магистр ҳақида университет ректорига билдирги киритилади.

7. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ НАТИЖАЛАРИНИ ЯКУНЛАШ ВА ҲИСОБОТИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

Амалиёт ҳисоботи барча иловалар билан биргаликда мутахассислик кафедрасига амалиётдан қайтгандан сўнг бир кун давомида топширилади. Кафедра томонидан тайинланган амалиёт раҳбарлари ҳисоботларни текширади, ўз мулоҳазаларини баён этади ва тақриз ёзади. Мутахассислик кафедраси белгиланган графикка биноан магистратура бўлими томонидан тузилган ҳайъат олдида (Магистратура бўлими бошлиғи ва комиссияси) амалиёт ҳисоботи магистр томонидан ҳимоя қилинади. Малакавий амалиёт ҳисоботи кафедра томонидан ишлаб чиқилган “Магистрларнинг малакавий амалиётини ташкил этиш ва рейтинг тизимида баҳолаш бўйича услубий кўрсатма”га биноан баҳоланади.

Малакавий амалиёт ҳисоботини ҳимоя қилиш учун келтирилган баллар мезони қуйида берилган.

Ҳисоботни ҳимоя қилиш учун келтирилган баллар мезони

№ Бажариладиган ишлар Баллар

1. Ўқув ва маънавий-маърифий жараёнларни ташкил этиш бўйича магистрантнинг меъёрий ҳужжатларни билиши 30

2. Кафедра низоми, тузилмаси, профессор-ўқитувчиларнинг лавозим вазифалари билан танишиш. Мутахассис тайёрловчи кафедрада таълим йўналиши бўйича мавжуд барча ўқув-меъёрий ҳужжатлар тўпламини таҳлил қилинганлиги 10

3. Таълим йўналишининг ДТСи, ўқув режаси, фан дастури, ишчи ўқув режаси, фаннинг ишчи ўқув режа, ишчи фан дастури, календар тематик плани ва дарс жадвали таҳлили 10

4. Фан бўйича кафедрада мавжуд ўқув-услубий мажмуани ўрганиш ва таҳлил қилиш. (альтернатив ўқув услубий мажмуани яратилганлиги) 10

5. Янгиланган ва такомиллаштирилган ўқув-услубий мажмуа асосида мустақил таълимни ташкил этиш бўйича методик тавсияларни чиқилганлиги 10

6. Кафедра ва талабалар турар жойида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилганлиги (Маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳужжатлар асосида тадбир сценарийси ва ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома, буклетлар, фото ва видео лавҳалар) 20

7. Малакавий амалиёт бўйича қилинган ишлар юзасидан ҳисоботни тақдимоти 10

Жами 100

Илова № 1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ

МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ

«___________________» кафедраси

“Магистратура” бўлими “__________” кафедраси

Рўйхатга олинди №______ Рўйхатга олинди №___

“____” _________2015 й. “____” _________2015 й.

АБДУКОДИРОВ АКМАЛ АБДУРАХИМОВИЧНИНГ

МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТИ БЎЙИЧА

Ҳ И С О Б О Т И

Кафедрадан бириктирилган раҳбар___________________________

Кафедрага топширилган сана «__»_________201__й

Ҳимоя қилинган сана «__»_______________201__й

Комиссия аъзолари: ________________________

________________________

________________________

________________________

Тошкент – 2015

Амалиётни амалга ошириш мазмуни

№ Амалиёт даврида амалга оширилган ишлар мазмуни Амалиёт раҳбарининг имзоси

Кундалик иш мазмуни

Кундалик иш мазмуни

Кундалик иш мазмуни

Магистратура бўлими раҳбарининг қайди __________________

22 dekabr 2016 yil, O`qilgan :7049



Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


Bizning loyihalar

        

Magistratura yangiliklari