library     Majmua     eDarslik     asofaviy ta`lim     Pedagog     Ota-onalarga     Kirish          

Kitob - bilim manbai. Kitob bor joyda ilm ziyosi doimo nur taratib turadi

12 fevral 2015 yil, 48,176
.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 сентябрдаги ПҚ 1815 сонли “Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб қилган ҳолда “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институтида электрон кутубхоналарни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан университетимизда электрон кутубхона ташкил этилди. Электрон кутубхона илмий адабиётлар ва ўқув адабиётлари залидан, мультимедия ҳамда дастурчилар хонасидан иборат бўлиб, энг замонавий техника восита (компьютер, тезкор сканер каби)лари билан жихозланган.

Электрон кутубхонанинг биринчи қаватида БТМ, дефектология, педагогика- психология, табиий фанлар, ЧХТ, ўзбек тили ва адабиёти факультетларининг ўқув кутубхоналари жойлашган. Ушбу кутубхонадан талабаларга адабиётлар бир семестрга комплект тарзида берилади.

Кутубхонанинг иккинчи қа-ватида илмий адабиётлар ўқув зали ҳамда мультимедия хонаси жойлашган. Ушбу бўлимда АРМда мавжуд барча электрон манбалардан фойдаланиш им-коняти мавжуд.

Электрон кутубхонадан фойдаланиш учун китобхон аъзолик рўйхатидан ўтиши шарт.

Рўйхатдан ўтган китобхонга шахсий ID рақами ва пароль берилади.

Электрон кутубхонага аъзо бўлган китобхон ушбу кутубхонадан тўлақонли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Кутубхона билан танишиш, мавжуд адабиётлардан фойдаланиш учун www.library.tdpu.uz электрон кутубхона сайтига кирилади.

12 fevral 2015 yil, O`qilgan :48176



Xabar qoldirish

Agar Sizda universitetimiz faoliyati bo`yicha masalalar/muammolar,
ariza, shikoyat yoki takliflar bo`lsa
virtual qabulxona
orqali qoldirishingiz mumkin

Ushbu sahifa bo`yicha fikringizni esa quyida qoldirishingiz mumkin



Ismi sharifingiz:

E-mail:

Fikringiz :
Ximoya kodini kiriting :


Bizning loyihalar

        

So`nggi yangiliklar